Вазирлик янгиликлари

11.05.2012

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг  кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

2012 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитасининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. 
   Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад айнан соҳага оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш орқали, амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш зарурияти юзасидан билдириладиган амалий таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарор қабул қилишдан иборат бўлди. 
   Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Аграр соҳага оид қонунлар асосида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолати ҳамда уларни такомиллаштириш масалалари ҳақида”ги ахбороти тингланди. 
    Ахборот хизмати

Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида

Худудий бошқармалар


Выбор по областям