Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Суғоришда буғдой сомони билан мульчалашнинг аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонигамувофиқ, 2019-2022 йиллар давомида 253 381 гектар экин майдонида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Боғбон ва соҳибкорлар учун қизғин палла ёки боғ-токзорларда август ойида бажариладиган агротехник тадбирлар хусусида

Боғларда айни пишиқчилик, ҳосилга кирган олма, нок навларининг ёзги навлари, шафтоли ва олхўри мевалари, узумнинг ёзги ҳамда кишмиш навлари тўлиқ пиша бошлади. Айрим ҳудудларда узумнинг “Ҳусайни”,“Ризамат”навлари ҳам ўз таркибигаистеъмол учун етарли даражада қанд моддасини йиғиб олмоқда.

Ғаллакор келгуси йил тадоригини кўрмоқда

2020 йилдаги об-ҳаво ва иқлимнинг ўзгариб туриши, мураккаб табиат инжиқликлари мамлакатимиз ғаллачилигида бироз қийинчиликларни келтириб чиқарди. Республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса, жанубий минтақаси Қашқадарё ҳамда Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида 8–9 апрель кунлари ғалланинг тўла найчалаш ва бошоқлаш даврида қалин қор ёғиб, ҳаво ҳароратининг қисқа муддатли пасайиши бошоқ ичидаги гулнинг оталик чангига таъсир қилди.

Ғўза дефолиацияси – муҳим агротехник тадбир

Барча агротехник тадбирлар каби ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича бажариладиган агротехник тадбирлар ҳам муҳим ҳисобланади. Дефолиация ўтказишда ҳудудларнинг иқлим шароитига, ғўза навларининг биологик ҳолатига, тупроқ намлигига, қўлланиладиган кимёвий препаратларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 

Ғўзани машинабоп қилиб парваришлаш

Пахта териш машинасининг самарадорлиги, яъни пахтани кўп, тоза ва ерга тўкмай териши, кундалик ва мавсумий иш унумдорликлари, ҳосил йиғиштиришдаги харажатларнинг пасайиши, далаларнинг ҳосилдан тез бўшаши – ғўзани машинабоп қилиб парваришлашга бевосита боғлиқдир. МХ-1,8 русумли икки қаторли машина ёрдамида мавсум давомида 100-120 тонна ва ундан ошириб пахта теришга эришаётган Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги механик-ҳайдовчиларнинг тажрибалари бунинг яққол исботидир.

Август – ҳосилга ҳосил қўшиш ойи

Бу йилги ғўза парваришидаги ўзгарувчан ва ҳар йилгидан бутунлай фарқ қилган мавсум ҳам охирлаб бормоқда. Таъкидлаш лозимки, ёз мавсумининг нисбатан салқинроқ келиши, ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 33-37оС даража, кечалари 22-25оС атрофида бўлиши ғўзанинг кечаю кундуз авж олиб ўсиши ва ривожланишига имкон берди. 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech