Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Чигит экиш – муҳим тадбир

Пахтакорлар чигит экиш мавсуми олдидан ерларнинг сифатли текисланишига ва тайёрланишига эътибор беришлари керак. Агар ер кафтдек текис ва маромида тайёрланган бўлса, чигит бир хил чуқурликка ва бир хил намликка тушиб, иссиқликни ҳам бир хил олиб, бир текис ва қийғос униб чиқишига, ниҳолларнинг ўсиб ривожланиши жадаллашиб, пишиб етилиши ҳам эртаги бўлишига эришилади.

Чигит экиш сифати –ҳосил баракаси

Чигит экиш ва униб чиққан ғўза ниҳолларига биринчи ишлов бериш энг муҳим, энг нозик агротехник тадбирлардан ҳисобланади. Зеро, бу тадбирлар оби-тобида, сифатли бажарилмаса, майдонларда бир текис кўчат олинмайди, ҳали нимжон ниҳоллар зарарланиб нобуд бўлади.

Боғларда баҳор нафаси

Боғ ва токзорларда ҳосилни ошириш ҳамда сифатини яхшилаш омиллари

Ғалла парвариши мўл ҳосил заминидир

Азал-азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат деб билади ва уни доимо қадрлаб келади.

Сабзавотлардан эрта ҳосил етиштириш

Февраль ойининг дастлабки кунларида дала ишлари сифатли сабзавот кўчатлари тайёрлашдан бошланиши лозим.

Ерларни экишга тайёрлаш

Мамлакатимизда жорий йилда ёғингарчилик нисбатан ўртача кузатилмоқда. Шу туфайли экин майдонларида намлик етарли даражада бўлишини таъминлаш мақсадида февраль-март ойларида ўтказиладиган агротехник тадбирлар бўйича қуйидаги тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. 

Лалмикор майдонларда баҳорги экинларни етиштириш ва парваришлаш

Мақолада Республиканинг лалмикор майдонларида баҳорги муддатларда экиш учун тавсия этилган бошоқли дон, дуккакли дон, мойли ва ем-ҳашак экинлари навларининг, экиш муддатлари, меъёрлари ва етиштириш ва парваришлаш агротехнологиялари баён қилинган.

Техникани таъмирлаш қишдаги муҳим иш

Далалардаги ҳосил йиғиб-териб олиниб, қиш кирганда, қишлоқ меҳнаткашлари учун дам олиш мавсуми бошлангандек бўлиб кўринади. Аслида эса иш билан банд одамлар жуда кўп: чорвачилик фермалари ва аҳоли хонадонларидан маҳаллий ўғитлар йиғиштириб, трактор тиркамаларига юкланган ҳолда далаларга ташиб чиқарилмоқда, ерларнинг шўри ювилмоқда, қишлоқ хўжалик тадбирларидан бўшаган тракторлар, комбайнлар ва бошқа машиналар тузатиш учун таъмирлаш устахоналарига олиб келинмоқда.

Такрор экин – такрор даромад

Жорий йилда мамлакатимизда 824 минг гектардан зиёд ғалладан бўшайдиган майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қайд этилган ғалладан ҳамда эртаги сабзавотлардан бўшаган ерларга картошка, карам, сабзи сингари асосий сабзавот экиниларини экиб, улар майдонини 2–3 мартага кенгайтириш, олинадиган ҳосил салмоғини кўпайтириш, аҳолини ва қайта ишлаш корхоналарини мунтазам ва узлуксиз доимий равишда хомашё билан таъминлаш имконини беради.

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажарилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар

Бу йил боғбон-соҳибкорларимиз олдида мураккаб вазифаларни бажаришга тўғри келмоқда. Баҳор фаслида, айниқса, апрель ойида ҳар йилгига нисбатан 2-2,5 баробар ёғингарчиликнинг бўлиши боис боғ ва токзорлар ораларида бегона ўтларнинг ривожланишига имкон яратилди. Энди ушбу бегона ўтларни тезлик билан ўриб олиб, боғ қатор ораларини 12-15 см чуқурликда юмшатилиб, туп оралари бегона ўтлардан тозалаш зарур. Ҳосилли боғларда қатор ораларини суғориш учун бир-биридан 70-80 см оралиқда 4-5 та 22-24 см чуқурликда ариқлар олиниб 1-1,5 кун давомида тупроқ захлагунча суғорилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech