Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
9 may

9 май! Ушбу сана нафақат Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдга олиниши, балки фронт ортида кунни тунга улаб фидойиларча меҳнат қилган отахон ва онахонларимизга чексиз ҳурмат билдирилиши билан ҳам қадрлидир.

Барчангизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами ва фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 76 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилайман!

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлигимиз абадий бўлсин!

Aйёмингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Қишлоқ хўжалиги вазири
Жамшид Ходжаев




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech