Янгиликлар
«Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» мавзуида ўқув семинари ташкил этилди
25 feb 2020Андижонда «Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» мавзуида ташкил этилган семинар тафсилотлари
Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
20 feb 2020Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.
Пахта саноатини барқарор ривожлантириш бўйича семинар ўтказилмоқда
19 feb 2020Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган "Пахтачилик саноатини барқарор ривожлантириш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал лойиҳаси доирасида Better Cotton Initiative (BCI) – “Яхши пахта ташаббуси” тамойилларига асосланган барқарор пахта етиштириш стандарт тизими бўйича тренинг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтмоқда.
Уруғчилик соҳасида мутахассислар малакаси оширилмоқда
16 feb 2020Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти томонидан Сабзавот, полиз ва озуқабоп экинлар уруғликларини етиштириш ва апробацияси бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
12 feb 2020Тизим фаолиятини ривожлантириш, фермер-деҳқонлар даромадларини ошириш ва аҳоли дастурхонини сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш борасида келгусида амалга оширириладиган саъй-ҳаракатлар борасида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев интервью берди.
Вазирлик тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
3 feb 2020Вазир ёшлар билан учрашди
1 feb 2020Вазир Жамшид Ходжаев видеоконференция шаклидаги анжуманда аграр тизимдаги олий ўқув юрти ва унинг филиаллари, Япония, Германия ва Россиянинг соҳадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 800 нафарга яқин талаба ёшлари билан мулоқот ўтказди.
Ж.Ходжаев: ислоҳотларнинг натижаси, аввало, фермернинг даромади, деҳқоннинг дастурхонида кўриниши шарт
1 feb 2020Ҳар қандай соҳада бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган ислоҳотлар самара бериши лозим. Ислоҳотларнинг натижаси, аввало, фермернинг даромади, деҳқоннинг дастурхонида кўриниши шарт.
«Яшил ҳафталик – 2020»: мамлакатимиз делегацияси унда нималарга эришди?
29 jan 2020Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 17-26 январь кунлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида «Яшил ҳафталик - 2020» («Messe Berlin Exhibition Grounds») халқаро кўргазмасида иштирок этди ҳамда ташриф доирасида кўплаб расмий учрашувлар, самимий мулоқотлар ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини танлов ўтказиш орқали ажратиш тажрибадан ўтказилади
29 jan 2020“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.