Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Иссиқхона хўжаликлари янги сифат босқичига чиқмоқда

21 jan
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди. Умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳа доирасида 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Ўтган йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинган. Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича XIII Глобал форумда сўзга чиқди

20 jan
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Германия Федератив Республикаси Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири Юлия Клёкнернинг таклифи билан Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича XIII Глобал форумда (GFFA) иштирок этди.

Президент Мурожаатномасидаги аграр тизимига оид муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди

17 jan
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халққа навбатдаги мурожаатномаси мазмун-моҳиятини очиб бериш, унда келтирилган масалалар бўйича атрофлича фикр алмашиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири: AKIS марказлари энг чекка ҳудудларгача юздан ортиқ хизматларни кўрсатади

16 jan
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари ҳамда мутасадди вакиллар иштирокида ўтказган семинарда қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш асосида хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ҳамда соҳада билим ва инновациялар тизими (AKIS)ни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

13 jan
Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари Саидкамол Саидкаримович Ходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан, Ботиржон Абдушукурович Сулаймонов - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва ФАО бош директори 2021 йилдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олишди

8 jan
Тошкент – Рим. 2021 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, ноябрь ойида ФАОнинг Европа минтақавий конференциясининг раиси этиб тайинланган Жамшид Ходжаев ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй онлайн режимида ишчи учрашув ўтказдилар.

Президент қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш масалаларига катта эътибор қаратди

29 dec 2020
Биринчи марта қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбариятининг Мурожаатга шарҳи.

Пахтачиликда ер ресурсларини бошқариш масалалари ўрганилди

20 dec 2020
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган “Пахтачилик саноатини барқарор ривожлантириш ва қўшимча қийматни ошириш" глобал лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳрида ер ресурсларини бошқариш, тупроқни таҳлил қилиш ва пахта етиштиришда алмашлаб экиш мавзулари бўйича амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech