rus | uzb


Валюта


UzInfoCom


Ўзбекистон давлатининг қишлоққа доир ижтимоий сиёсати

    Ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишида “ташқи сиёсат”, “ички сиёсат”, “иқтисодий сиёсат”, ”ижтимоий сиёсат”, “ҳуқуқий сиёсат”, “аграр сиёсат”, ҳарбий сиёсат”, “кадрлар сиёсати”, “экологик сиёсат” ва бошқа турлардаги сиёсат йўналишлари жуда муҳим рол ўйнайди.
    
Ана шу сиёсатларнинг ичида энг муҳимларидан бири ижтимоий сиёсатдир. Сабаби, ҳар қандай давлатда  аҳолининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан аҳолига қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, улар фаровонлигини таъминлаш, аҳолини иш, ҳар кимнинг қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиши, пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдам олиши, малакали тиббий хизматдан фойдаланиши, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси ва ҳаказолар билан таъминланганлиги ушбу мамлакатнинг тинчлигини, осойишталигини, барқарорлигини ва тараққиётини белгилаб беради.
    
Шуни ҳисобга олган ҳолда,  Ўзбекистон давлати мустақилликка эришгач ўз олдига “бозор иқтисодиётига асосланган, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли ҳуқуқий –демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш”дек олий мақсадни кўзлаб, ўзининг янги тараққиёт йўлини белгилаб олиб, ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилиш борасида ижобий ишларни амалга оширмоқда.
   
Кўзланган мақсадга эришиш учун танлаб олинган асосий бешта принципдан иборат бўлган “Ўзбек модели” (Иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги, Қонуннинг устуворлиги, Давлатнинг бош ислоҳотчилик роли,  Кучли ижтимоий сиёсат, Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш)нинг барча мамлакатлар, шу жумладан АҚШ, Англия, Франция, Германия, Россия, Хитой, Япония каби ривожланган мамлакатлар томонидан тан олиниши, давлат бюджетининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий харажатлари мустақилликка эришгандан буён 50-55 фоиз атрофида ажратилаётганлиги (бирор бир мамлакатда, ҳаттоки ривожланган мамлакатларда бюджет харажатларининг    50 фоизи атрофида  бунча салмоқда ажратилаётгани йўқ), 2009 йилда 56,5 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 59 фоиздан ошганлиги, ўтган йилда аҳолининг реал даромадлари 26,5 фоизга, ойлик иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ўртача 40,0 фоизга ошганлиги бунинг яққол далилидир.
   
Ҳаттоки, Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан давлатимизда ижтимоий сиёсатни кўзлаб, йилларнинг алоҳида номланиши, “Инсон манфаатлари йил ” (1997 йил), ”Оила йили” (1998 йил), “Соғлом авлод йили” (1999 йил),  “Аёллар йили” (2000 йил), “Она ва бола йили” (2001 йил), “Қарияларни қадрлаш йили” (2002 йил),  ”Обод  маҳалла йили” (2003 йил), “Меҳр ва мурувват йили” (2004 йил),  “Сиҳат саломатлик йили” (2005 йил), “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” (2006 йил), ”Ижтимоий ҳимоя йили” (2007 йил), “Ёшлар йили” (2008), “Қишлоқ  тараққиёти ва фаровонлиги йили” (2009) ва 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб номланиши, йилларнинг алоҳида номланиши  орқали махсус давлат дастурларини қабул қилиш ва амалга ошириш, мамлакатимизда, шу жумладан қишлоқларда мактаблар, лицейлар, коллежлар, йўллар, қишлоқ врачлик амбулаториялари қурилиши, аҳолини ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилган ишларнинг нақадар тўғри эканлигини тан олган Россия Федерацияси, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг бизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат тажрибасини биздан кўриб ўз мамлакатларида қўллаётганлиги, жумладан, йилларнинг алоҳида номланиши, қишлоқларда мактаблар, лицейлар, коллежлар, йўллар, қишлоқ врачлик амбулаториялари қурилиши, аҳолини ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси ва ҳаказолар билан таъминлаш каби масалаларга  яқин йиллардан бошлаб эътибор берилаётганлиги ва иш олиб бораётганлиги бунинг яққол далилидир.
   
Қишлоқ аҳолиси учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, энг аввало, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг амалий натижалари билан боғлиқдир. Агарда 1989 йилдан 2010 йилгача бўлган даврга, қарийб 20 йиллик тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, ана шу вақт мобайнида мамлакатимизда қишлоқ ҳаётини, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, қишлоқдаги ижтимоий ва иқтисодий масалаларни ҳал қилишга қаратилган  Ўзбекистон Республикасининг 57 та қонуни,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 га яқин фармон ва қарорлари,  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 100 дан ортиқ қарорлари қабул қабул қилинганлигига гувоҳ бўламиз.
   
Ўзбекистон давлатининг мамлакатда, жумладан, қишлоққа доир олиб бораётган ижтимоий сиёсати замирида одамларнинг турмуш даражасини кўтариш, уларнинг унумли ишлаши, фаровон яшаши учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш, ватанга, элга сидқидилдан хизмат қиладиган жисмонан соғлом, маънан баркамол инсонни тарбиялаш сингари эзгу мақсадлар мужассам.
   
 Мамлакатдаги мустақилликдан олдинги ва ҳозирги кундаги аҳволни солиштириб кўрадиган бўлсак, истиқлолгача фақат катта шаҳарлардагина аҳоли 50 фоиз атрофида табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланган бўлса, ичимлик суви билан таъминланиш 84 фоизни, бу рақам қишлоқ жойларда 77 фоизни, табиий газ жами 82 фоиз бўлса, қишлоқ жойларда эса 78 фоизни ташкил қилмоқда.
   
Олис қишлоқ туманларида ёшларни иш билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишларига кўмаклашиш мақсадида биргина 2009 йилда иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарманинг 5 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари йўналтирилди. Шу орқали қишлоқ жойларда 1145 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, сартарошхона, ҳаммом, пойабзал таъмирлаш устахоналари ва бошқа объектлар ишга туширилиб, уларда 4 мингга яқин иш жойлари яратилди.
   
Меҳнат бозорига мослаша олмаган 11 минг нафардан кўпроқ ёшлар қисқа муддатли қайта ўқитиш курсларида касбга тайёрланиб, ишга жойлаштирилди. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 минг нафардан зиёд касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 6,2 млрд. сўмликдан ортиқ микрокредитлар ажратилди.
   
“Ёшлар йили” Давлат дастури доирасида ёш оилаларнинг уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишлари учун 27 млрд. сўмлик имтиёзли, маиший-турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида 35,2 млрд. сўмлик истеъмол кредитлари ажратилди. Республика минтақаларида ёш оилаларнинг ижтимоий фаровонлик даражасини ошириш, уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларда 67 та кўпқаватли уй-жой қуриш бўйича 67 млрд. 477 млн. сўм маблағ ўзлаштирилди.
    
Қишлоқ мактабларини педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2 минг нафардан ортиқ ёш ўқитувчилар оилаларига якка тартибда уй қуришлари учун ер участкалари ажратилди. Шу билан бирга, кўп болали ва ёш оилаларнинг даромад олиш имкониятларини ошириш чоралари кўрилиб, бу борада уларнинг қорамол сотиб олишлари учун 16 млрд. 480 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар берилди. Ёш оилаларнинг моддий аҳволини янада яхшилаш мақсадида 17 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар бепул қорамол билан таъминланиб, ушбу мақсад учун 19 млрд. сўмдан ортиқ ҳомийлар маблағи сарфланди.
    
2009 йилнинг “Қишлоқ  тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилинганлигини Ўзбекистон давлатининг қишлоққа доир ижтимоий сиёсатининг изчил давоми сифатида кўриш мумкин. Бундан кўзлаганган мақсад қишлоқларни янада обод ва фаровон этиш, аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш, қишлоқ аҳлининг энг зарур ҳаётий манфаатларини таъминлаш йўлидаги интилиш ва ҳаракатларни янги босқичга кўтариш эди.
   
Дунёнинг кўпгина тараққий топган, бугунги кунда барқарор ривожланиб келаётган давлатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, аввало, ўзининг хусусий мулкига эга бўлган шахс ва бундай шахслардан иборат бўлган тоифа бу бойликни янада кўпайтириш, асраб-авайлаш,  ўзини ва оиласини боқиш, шу билан  бирга, давлат ва жамият зиммасида бўлган кўпгина вазифаларни амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшади. Энг муҳими, ўз юртида тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда  ҳимоялаш учун астойдил жон куйдиради. Қишлоқ хўжалиги ҳам бошқа барча соҳалар каби айнан мулк эгаларига-тадбиркор ва ишбилармон инсонлар, айниқса, фермерларга суянгандагина тараққий этади.
   
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги муҳим ҳужжат бўлди. Маълумки, қишлоқ хонадонини мол-ҳолсиз тасаввур этиш қийин. Чорва қишлоқ аҳлининг турмушида меҳнат ва даромадларининг асосий қисмини белгилайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур қарор мамлакатда одамлар турмуш даражасини ошириш ва иш билан таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда.
   
Биз қуйида ушбу қарорининг уч бандига тўхталиб ўтмоқчимиз. Агар қарор ижроси борасида амалга оширилаётган ишларнинг кўламига назар ташласак, бу жараёнда қишлоқ аҳлининг ҳам, жойлардаги мутасаддиларнинг ҳам, саҳоватли инсонлар, беминнат хомийларнинг ҳам фаол эканлиги намоён бўлади. Масалан, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар иш билан таъминланган аҳоли тоифасига киритилиши ва қонунга мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлиши фуқароларнинг иш билан бандлигидан ташқари, келгуси ҳаётида пенсия олишга замин 
    
Мазкур қарорда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш хусусида ҳам алоҳида банд мавжуд. Шунга кўра, аҳолига жами  44,8 млрд сўм миқдорида микрокредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 41,4 млрд. сўм кредит берилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 25166 нафар фуқаро қорамол сотиб олиш учун имтиёзли кредит олди. Демак, давлат қишлоқ аҳолисига моддий мадад бериш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаб олиш учун кўмаклашмоқда.
  
Мазкур қарорда таъкидланганидек, кам таминланган оилаларга ҳомийлар томонидан қорамоллар бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимлари томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар маъқулланган. Бу тадбирга кўра, мамлакат бўйича эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалардан  20272 нафарига ҳомийлар ҳамда нодавлат ҳайрия ташкилотлари томонидан бепул қорамол бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача  18674 хонадон ана шундай беминнат ҳомийлик ёрдамини олиб бўлди.
   
Қишлоқ ҳаётини обод этишда уларнинг қиёфасини ўзгартириш, бугун қишлоқ жойларда яшаётган одамларнинг турмуш шароитини замон талабларига мослаштириш, керак бўлса, уни шаҳар шароитига яқинлаштириш ғоят муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида қурилиш ишларини олиб бориши учун 2009 йилнинг ўзида “Қишлоққурилиш банк” орқали қарийб 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 2010 йилда эса ана шу мақсадлар учун қўшимча равишда яна салкам 530 миллиард сўм маблағ йўналтириш  кўзда  тутилган  бўлиб,  бунинг 256 миллиард сўмдан зиёди давлат томонидан ажратилади.  Бу борадаги ишлар 2010 йилда янада кенг кўламда давом эттирилиб, мамлакатнинг 159 қишлоқ туманларида 7 минг 630 та янги уй-жой барпо этилади. Уларни 2011 йилнинг август-сентябрь ойларида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.
   
Айтиш жоизки, мамлакат раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган режаларда нафақат шинам ва обод уйлар қуриш, айни пайтда болалар боғчалари, умумтаълим ва мусиқа мактаблари, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари, маиший хизмат объектлари,  йўллар, бир сўз билан айтганда, қишлоқ аҳлининг ҳар томонлама муносиб ва қулай ҳаёт кечириши учун зарур барча шароитларни ўз ичига оладиган замонавий турар-жой мавзеларини комплекс барпо этиш аниқ белгилаб берилган. 
    
Ўтган давр мобайнида бу йўналишда энг муҳим масалалардан бири бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ҳам муайян ишлар қилинди. Бу ҳақда гапирганда, аввало, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган 31 та,  жумладан, 2 миллион квадрат метр замонавий том ёпиш материаллари ишлаб чиқарадиган 6 та корхона, шунингдек,  гипс,  алебастр,  гипсокартон  каби қурилиш ва пардозлаш материаллари, йиғма конструкциялар тайёрлайдиган янги корхоналар фойдаланишга топширилганини қайд этиш лозим. Шулар қаторида йилига 81 миллион дона ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 12 та янги завод ишга туширилди. Янгидан барпо этилган бу корхоналарда тайёрланадиган қурилиш материаллари, хусусан, ғишт нархини пасайтириш мақсадида уларга ҳар томонлама имтиёз ва шароитлар туғдириб берилмоқда.
   
Бундан ташқари, ҳудудларимизда, аввало, қурилиш материаллари саноати, озиқ-овқат, енгил саноат ва бошқа тармоқларда кичик бизнес соҳасида фаолият олиб борадиган 480 дан ортиқ янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди.
  
  Юқори даражадаги халқаро стандартларга жавоб берадиган, мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ўзаро ишончли боғлайдиган ва минтақавий ҳамда жаҳон бозорларига чиқишни таъминлайдиган Ўзбекистон миллий автомагистралини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли дастурни амалга ошириш ҳам  давлатимизнинг доимий эътиборида бўлмоқда.
   
Ўтган йилда 217 километрлик автомобиль йўли фойдаланишга топширилди, 538 километр йўл ва 19 та кўприк капитал таъмирланди. Бу ишларни амалга ошириш учун Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 280 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 
 
   Қишлоқда меҳнат қилувчи фермерлар ва аҳолининг даромадини ошириш мақсадида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга ошириш доирасида 2009 йилда 840 километрлик коллектор-дренаж тармоқлари, 250 та дренаж қудуқлар, 15 та мелиорация насос станциялари ва иншоотлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди. Ўтган йили ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 130 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
 
   Натижада 240 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ва бу қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини, фермер хўжаликларининг даромадини ошириш имконини беради.
   
Ўтган йили кўрилган амалий чоралар натижасида мамлакатимизда 940 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди, уларнинг 500 мингга яқини қишлоқ жойларда ташкил этилди. Кичик бизнес соҳасида 390 мингдан зиёд, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида 270 мингдан ортиқ янги иш ўринлари очилди. 
 
   Саноат корхоналари билан кооперация асосидаги касаначиликни ҳамда пудрат шартномаси асосидаги уй меҳнатини рағбатлантириш аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ана шундай меҳнат фаолиятини ривожлантириш натижасида 130 мингга яқин иш ўрни яратилганини алоҳида қайд этиш лозим.
   
Бандлик даражасини оширишга қаратилган бундай чора-тадбирлар инқироз шароитида аҳолини ишончли ҳимоя қилиш, унинг даромади ва моддий фаровонлигини ошириш имконини таъминладиЪ
   Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон қишлоқларида ҳам анъанавий маиший хизматлар билан бирга, замонавий телекоммуникация тизимлари, хусусан, интернет, мобиль телефон алоқаси, компьютерда турли хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган янги сервис шохобчалари жадал ривожланмоқда.
    Бугунги кунда қишлоқ жойларида уяли алоқа хизмати абонентлари сони 5 миллионга етгани, бу эса мамлакат бўйича  умумий кўрсаткичнинг 30 фоизини ташкил этаётгани ва ушбу рақам тез суръатлар билан ўсиб бораётгани, шунингдек, биргина 2009 йилда 4 минг 200 та қишлоқ мактаби  интернет тармоғига улангани Ўзбекистонда улкан ишлар амалга оширлаётганидан дарак бериб турибди.
  
Энг асосийси, бундай хизмат турларининг ривожланиши аҳоли эҳтиёжини қондирибгина қолмасдан, айни пайтда қишлоқ жойлардаги лицей ва коллежларни битирган минглаб йигит-қизларни иш билан таъминлашга хизмат қиляпти. 2009 йилда фақат қишлоқ жойларда 460 мингта, жумладан, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобидан қарийб 380 мингта янги иш ўрни яратилди.
  
Қишлоқда турмуш маданияти ва сифатини ошириш ҳақида гапирганда, дунё бўйича энг ўткир ва долзарб масалалардан бири бўлган инсон саломатлигини асраш, оналик ва болалик муҳофазаси, соғлом авлод тарбияси, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш билан боғлиқ муаммога алоҳида тўхталиб ўтиш лозим бўлади. Бу соҳада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир. Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида барча қишлоқ туманларининг марказий шифохоналари умумий қиймати 12 миллион доллар  бўлган  тиббий анжомлар, 44 та “УАЗ”  санитария машинаси, 280 та “Дамас-амбуланс” тез ёрдам машинаси билан таъминланди, қишлоқ врачлик пунктларига 1 миллион доллар миқдорида тиббий лаборатория анжомлари етказиб берилди.
   
Энг муҳими, ўтган йил давомида Ўзбекистонда 3 миллион 750 минг нафар қишлоқ аҳолиси малакали тиббий ўґрикдан, 22 минг нафардан зиёд ҳомиладор аёл махсус скрининг текширувидан ўтказилгани, 400 минг нафар бемор шифохоналарда даволаниб, ўз саломатлигини мустаҳкамлагани давлатимизнинг ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.
   
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасида том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган, дунё жамоатчилиги ҳақли равишда эътироф этаётган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундан 12 йил олдин Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинган эди. 2004 йилда унинг таркибий қисми сифатида Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий давлат дастури ишлаб чиқилди. 
   
Бу дастурлар доирасида мамлакатда, жумладан қишлоқларда минглаб лицей ва коллежлар, мактаблар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, энг юксак талаблар асосида жиҳозлашдек  кенг  кўламли  ишлар амалга оширилди. Ўтган давр мобайнида ана шу лицей ва коллежларни 1 миллион 446 мингдан зиёд ўқувчилар, жумладан, 1 миллион 55 минг нафардан ортиқ қишлоқ ёшлари битириб, ҳозирда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, бошқарув ва ижтимоий соҳаларда, барча жабҳаларда меҳнат қилмоқда.
  
Мамлакат мустақиликка эришган дастлабки йилларда ўқув юртлари бугунгидек энг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий воситалар билан жиҳозланишини, спорт инфратузилмасига эга бўлиши, тизимга интернет кириб келишини дунёдаги ҳеч бир давлат, жумладан ривожланган мамлакатлар  ҳам тасаввур қилмаган эди.
  
Биргина 2009 йилнинг ўзида мамлакатда жами 1 минг 957 та мактаб қурилган ва реконструкция    қилинган   бўлса,   уларнинг  1 минг 622 таси айнан қишлоқ жойларидадир. Шулар  қаторида барпо этилган 214 та академик  лицей ва  касб-ҳунар  коллежининг 170 таси қишлоқ туманларида бунёд этилди.
   Айнан қишлоқ жойлардаги ана шу билим даргоҳларини қуриш, реконструкция  қилиш,  таъмирлаш ва жиҳозлаш учун жами 895 миллиард сўм маблағ сарфланди.
  
Энг муҳими, бу амалга ошрилаётган ишлар бир-бирини тўлдириб, Ўзбекистон давлати мустақилликка эришгач ўз олдига қўйган  олий мақсад яъни “бозор иқтисодиётига асосланган, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли ҳуқуқий –демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш”  борасида узоқни кўзлаб ижтимоий сиёсатни амалга оширмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг тинчлигини, осойишталигини, барқарорлигини ва тараққиётини  таъминламоқда.

Мухаммаджон Ибрагимов
Тадқиқотчи

                          Ижро интизоми масаласига бағишланган семинар

     Кеча 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги катта мажлислар залида Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари бўйича Департаменти раҳбари У.Узоқов раҳбарлигида Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари бўйича Департаментига қарашли вазирлик ва идоралар тизимида ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
    Йиғилишга Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари бўйича Департаментига қарашли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги уюшма, бирлашма, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ҳуқуқшунослари, кадрлар, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми учун масъул раҳбарлари қатнашдилар. 

    Ахборот хизмати

Ўзбек пахтасининг довруғи

    Шу йил 14—15 октябрь кунлари Тошкент яна дунё пахта бозорининг марказига айланди. Президентимиз раҳнамолиги ва ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳамда «Сифат» маркази ҳамкорлигида ташкил этилган V Халқаро Ўзбекистон пахта ярмаркасида жаҳон пахта ва тўқимачилик саноати мутахассислари, аниқроғи, 34 мамлакатнинг 300 га яқин фирма ва компаниясидан 515 нафар вакил иштирок этди.
   Шу маънода, мазкур тадбир, таъбир жоиз бўлса, кутилганидан ҳам муваффақиятли ўтди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Унда бир миллион тоннадан ортиқ пахта толасини сотиб олиш бўйича шартномалар имзолангани, битимларга эришилгани бунинг ёрқин далилидир.
   Яна бир эътиборли жиҳат шундан иборатки, бу йилги ярмаркада қатнашчилар сони ҳам, эришилган шартномалар ҳажми ҳам анча ортди. Чунки ўзбек толасининг довруғи тобора ошиб, унга бўлган талаб ортиб бормоқда. Толамизга, айниқса, тўқимачилик саноати ривожланиб бораётган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари корхоналари катта қизиқиш билдирмоқда. Унинг салмоқли қисми Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Жанубий Корея, Сингапур, Вьетнам давлатларига сотилгани бунга мисол бўла олади.
   Аслида, дунёда пахтачилик билан шуғулланувчи мамлакатлар бисёр. Ўзбекистон эса уларнинг орасида энг шимолий минтақада жойлашган. Шундай бўлса-да, мамлакатимиз «оқ олтин» етиштириш бўйича жаҳонда олтинчи, уни экспорт қилиш бўйича эса иккинчи ўринда туради.
   Очиғи, бу мақомга эришиш ва уни барқарор сақлаб туриш бугунги рақобат тобора кескинлашиб бораётган шароитда осон эмас. Мазкур жараёнда, табиийки, республикамизда пахтачилик тармоғини янада ривожлантириш мақсадида тизимли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётгани, хусусан, деҳқон ва фермерлар меҳнати муносиб қадрланаётгани муваффақиятлар омили бўлаётир. Шу билан бирга, юртимизда пахтачилик бўйича бой тажриба тўплангани, фермерлар ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани туфайли, табиат инжиқликларига қарамай, ҳар йили мўл ва сифатли ҳосил олишга эришилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
    Яна бир гап. Сир эмаски, ҳосил тақдири, кўп жиҳатдан, уруғликка боғлиқ. Шу боис мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқлим ва тупроқ шароитига мос тезпишар ҳамда серҳосил, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари ва касалликларга чидамли ўнлаб янги ғўза навлари яратилди. Хусусан, бугунги кунда асосий майдонларда С-6524, «Бухоро—6», «Бухоро—102», «Наманган—77», «Ан-Боёвут—2» сингари шундай хусусиятларга эга пахта етиштирилмоқда. Уларнинг толаси саноатбоплиги эса ўзбек пахтасининг мавқеи янада юксалишини таъминламоқда. Гап шундаки, толамизнинг оппоқ ранги, пишиқлиги, микронейр кўрсаткичлари устунлигига халқаро экспертлар томонидан юқори баҳо берилган. Жаҳон тўқимачиларининг Ўзбекистонга талпиниши, толамизни сотиб олишга катта умид боғлашининг сабаби шунда. Јолаверса, анъанавий ўтказиб келинаётган Халқаро Ўзбекистон пахта ярмаркаси ана шу масалаларнинг рўёбга чиқиши йўлида жаҳон пахта бозорининг муҳим воқеасига айланиб бораётир. Буни ярмарканинг очилиш маросимида сўзга чиққан Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг ижрочи директори Т.Таунсенд, «Соtton Оutlооk» халқаро агентлиги бош муҳаррири Р.Батлер, Хитой пахта уюшмасининг вице-президенти Ш.Жианвей, «Соtton Ваngladesh» халқаро агентлигининг бош муҳаррири К.Ахсан, «Dubai Multi Commodites Center» ижрочи директори Д.Рутлеж ва бошқалар алоҳида эътироф этишди. Јувонарлиси, улар томонидан мамлакатимиз нафақат сифатли пахта етиштирувчи, балки хомашёни кафолатли равишда етказиб берувчи ишончли ҳамкор сифатида тан олинди.
     Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарамай, юртингизда иқтисодиётнинг барча тармоқлари барқарор ривожланаётганидан ишби лармонларимиз бохабар, — дейди Жанубий кореялик мутахассис Ли Кю Чанг. — Шу боис бу йилги ярмаркага енгил ва тўқимачилик, пахтани қайта ишлаш саноатлари вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида келдик. Чунки ўзбек толаси пишиқлиги жиҳатидан жаҳон саноатчиларининг ишончини оқламоқда. Ярмарка асносида эса пахга етиштириш, уни қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича яратилган шарт-шароитларни кўриб, ҳайратимиз янада ортди. Давлатингизда тармоқ ривожига оқилона ёндашилаётгани туфайли у тобора равнақ топаётганига амин бўлдик.
    Бир сўз билан айтганда, чет эллик ҳамкорлар V Халқаро Ўзбекистон пахта ярмаркаси юқори савияда ташкил этилганидан мамнунлигини изҳор этишди. Чиндан ҳам, ярмарка иштирокчилари фақат биржа савдоларида иштирок этиш билан чекланиб қолмасдан, балки давра суҳбатларида қатнашдилар, пахтачилик тармоғи ва уни қайта ишлаш жараёни билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Шу жараёнда нафақат пахта олди-сотдиси бўйича масалалар муҳокама қилингани, балки пахтачиликни ривожпантириш, тезпишар ва саноатбоп янги навлар яратиш, хомашёни қайта ишлашни такомиллаштириш, тўқимачилик тармоғида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва жаҳон пахта бозоридаги нарх-наволар ҳақида илмий-амалий фикрлар ўртага ташлангани барчага манзур бўлди. Шулардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, тадбир доирасида ўтказилган конференция ва мулоқотлар ҳам юртимиз пахтакорлари ҳамда ишлаб чиқарувчилари учун муҳим тажриба мактабини ўтади, дейишга тўлиқ асос бор.
   Буларнинг бари, ўз навбатида, жаҳон пахта бозорининг асосий иштирокчисига айланган Ўзбекистон тола бозори механизмининг янада ривожланишига хизмат қилади. Яъни, ўзбек пахтаси ва толасининг довруғи бундан кейин ҳам олам оша кенг ёйилаверади. Шунинг ўзиёқ юртимизнинг мустаҳкам ва барқарор иқтисодиёти дунё иқтисодиёти билан интеграциялашаётганидан далолат эмасми?

Т.Долиев