Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири
Рузиев Зафар Шаропович
Телефонлар: (998 71) 244-21-30, 244 -23 -97
Факс: (998 71) 239-47-71, 241-23- 98
Вазир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Олий Мажлисга, Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли масалалари бўйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган маълумотнома, хат ҳамда вазирликнинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди.
Агросаноат соҳасига алоқадор вазирликлар, компаниялар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар билан ҳамкорликда республика миқёсидаги кенг кўламли, истиқболли долзарб масала-муаммоларни кўриб чиқиб, ҳал қилиш учун тааллуқли юқори ташкилотларга таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазирлик фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Бош Вазирга мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, вазирлик ҳайъати кенгаши қарорлари лойиҳалари, таҳлилий ахборот ва бошқа материаллар тайёрланишини ва ташкил этилишини таъминлайди, соҳага оид қонунлар Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлислари топшириқлари бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боради ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини кўради, белгиланган муддатларда вазирлик марказий аппарат йиғилишини ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.
Юқори ташкилотларга, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Вазирлар Маҳкамасига юборилаётган хат ва маълумотномаларни имзолайди.
Вазир қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги масалалари бўйича ҳамда илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳайъатлари, кенгашлари ва мажлисларга раислик қилишга, вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан буйруқлар қабул қилишга, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва унинг қошидаги ташкилотлар, вазирлик тасарруфидаги уюшма, бирлашма, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, корхона ва ташкилотлар томонидан амалдаги қонунларга зид равишда қабул қилинган буйруқлар ва қарорларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар, ҳайъат қарорлари ва баённомаларини тасдиқдайди.
Ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиради ёки уларга нисбатан тегишли интизомий жазо чораларини қўллайди.
Вазирликнинг пул маблағлари ва унинг оператив бошқарувида бўлган давлат мол-мулкларини белгиланган тартибда тасарруф этади.
Вазир Давлат кимё комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Вазирлик марказий аппаратининг Молия-иқтисодиёт, Кадрлар, Юридик, Ишлар бошқармалари, Ўқув юртлари ва малака ошириш бўлими ҳамда Котибият фаолиятларига бевосита раҳбарлик қилади.
Вазирлик марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва унинг қошидаги ташкилотлар, вазирлик тасарруфидаги уюшма, бирлашма, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг билими, ташкилотчилик қобилияти ва ташаббускорлиги, юклатилган вазифага халоллик ва виждон билан ёндошишга асосланган масъулият каби ҳислатларини ҳисобга олиб, республика тизим ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тавсиялари асосида кадрларни танлаш, тайинлаш ҳамда уларнинг малака, тажриба ва топширилган ишга жавобгарлигини ошириш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Эсанов Муҳиддин Турдиевич
Телефонлар: (998 71) 239-16-12, 244-26-92 Факс: (998 71) 244-21-74
Янги технологиялар, замонавий агротехника усулларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилигини ривожлантириш, уларни нав бўйича жойлаштириш, ўсимликларни ҳимоя ва касалликлар тарқалишини назорат қилиш, ердан унумли фойдаланиш, ўғитларни ва пестицидларни қўллаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бўйича сиёсатни юритиш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда наслчилик ишларини, сервис хизматларини ривожлантириш чет эл инвестицияларини жалб этиш асосида қўшма корхоналар ташкил этиш, соҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган масалаларига умумий раҳбарлик қилади.
Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Пахтачиликни ривожлантириш, Ғаллачиликни ривожлантириш, Сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш, Чорвачиликни ривожлантириш, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммолари бўйича ташкил этилган кенгашлар ва уларнинг ишчи органларининг биргаликдаги фаолиятларини ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш ишларини мувофиқлаштиради. Шу жумладан, Кенгашлар тавсиялари асосида қабул қилинган ҳайъат қарорларининг бажарилиши назоратини олиб боради.
Вазирлик марказий аппаратининг Пахтачиликни ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси, Ғаллачиликни ривожлантириш бошқармаси, Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси, Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси, Чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Паррандачиликни ва балиқчиликни ривожлантириш бошқармаси, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш бошқармаси фаолиятларига раҳбарликни амалга оширади.
Шунингдек, вазирлик тасарруфидаги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва унинг бўлимлари, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси, “Андуслубпахта” ИИЧТМ, Ғўза уруғчилиги республика маркази, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (“Ўздавуруғназоратмарказ”), “Ўздавтехназорат” машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Республика қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар базаси, Хўжалик ҳисобидаги қишлоқ хўжалигини эҳтиёт қисмлар ва техника билан таъминлаш “Келес” базаси, “Ўзбек қоракўли” компанияси, “Ўззооветтаъминотхизмат” республика бирлашмаси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси ҳамда Ветеринария бош давлат бошқармаси ва уларнинг бўлимлари фаолиятларига раҳбарликни амалга оширади.
Вазирлик таркибидан чиқарилган “Ўзсабзавотнавуруғлари”, “Чорвачиликда насл-хизмат” уюшмаларини ҳамда, “Ўзбек-Асал” бирлашмасини шартнома асосида фаолият кўрсатишларини мувофиқлаштиради.
Вазирлик тизимидаги “Агроинтехника” ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ҳамкор» МТП, “ЮКО” муқобил ММТП ҳамда Таъминот ва техник хизмат кўрсатиш марказлари ишлаб чиқариш фаолиятини, юқори унумли ҳорижий техникалардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилади.
Вазирликнинг вакант лавозимларга кадрлар танлови комиссиясининг деҳқончилик ва чорвачилик масалалари мажмуалари бўйича секциясига раҳбарлик қилади, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.
Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва қўмиталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлашга шахсан жавобгардир.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари
Хидиров Яшин Сохибович
Телефонлар: (998 71) 239-10-96, 239-13-16. Факс: 239-14-03
Иқтисодиётни эркинлаштиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиб, аграр соҳада қонунларни қабул қилиш бўйича таклиф киритади ва меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб, уларнинг бажарилиши мониторингини таъминлайди. Қишлоқда мулкчиликнинг ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини, ижара, оила пудрати, чек тизимини, шартномавий муносабатларни ва фермер хўжаликларини кенг ривожлантирилишини ташкилий жиҳатдан таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этади. Тизимда нарх ва таннарх сиёсатини амалга оширади.
Вазирликнинг чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, грант ва кредит маблағлари асосида ташкил қилинган лойиҳалар ишларини мувофиқлаштиришга раҳбарлик қилади.
Вазирлик номидан тузилаётган халқаро ва бошқа турдаги шартномаларни, вазирлик томонидан билдириладиган ёзма хулоса ва фикрларни, киритилган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиб, розилик бериш ёки рад этишни фақат вазир рухсати билан амалга оширади.
Шунингдек, маҳсулотларни экспорт қилишни тизим бўйича мувофиқлаштиради, ташкилотларнинг молиявий фаолиятини ва ҳисобот ишларини таҳлил қилади ҳамда вазирликнинг молиявий таъминотига жавоб беради ва молиявий ҳужжатларига имзо чекади.
Республика агросаноат соҳасига алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизим бўйича чорак, олти, тўққиз ой ва йил якунларининг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилади, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиб боради.
Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ҳайъат йиғилишларига тайёргарликни ва аппарат ишларини бошқаради, барча ходимлар томонидан ижро интизомига қатъий риоя қилинишини ҳамда вазирлик марказий аппарати йиғилишида берилган топшириқларнинг бажарилишини назоратини ташкил қилади.
Шунингдек, лавозимга тайинланадиган ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасини вазир номидан имзолайди. Вазирлик марказий аппаратининг Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бошқармаси, Иқтисодий ислоҳотларнинг норматив-методик базасини такомиллаштириш бошқармаси, Қишлоқда бозор инфратузилмасини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси фаолиятларига раҳбарликни амалга оширади.
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича агентлик ва “Агроилмдунё” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ва “Деҳқонсавдо” ташқи савдо бирлашмаси фаолиятларини мувофиқлаштиради.
Вазирлик тизимидаги “Агроинтехника” ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ҳамкор» МТП, “ЮКО” муқобил ММТП ҳамда Таъминот ва техник хизмат кўрсатиш марказларининг иқтисодий-молиявий фаолияти назоратини олиб боради.
Вазирликнинг вакант лавозимларига танлов комиссиясининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари мажмуаси бўйича секциясига раҳбарлик қилади, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.
Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва қўмиталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлашга шахсан жавобгардир.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи
Ҳамроев Шавкат Рахимович
Телефонлар:
(998 71) 244-26-58, 241-18-83. Факс: 239-16-57

Лавозимига кўра Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи сифатида унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Ирригация ва дренаж бўйича республика қўмитаси раиси ҳамда Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади. Республика сув хўжалиги соҳасида ягона стратегик сиёсатни шакллантириш ва давлат сув хўжалиги тизимидан самарали фойдаланилишини, унинг замонавийлаштирилишини таъминлайди.
Тизимдаги объектларни эксплуатация харажатлари, қурилиш, таъмирлаш, қайта тиклаш, янги ерларни очиш ва мелиорациялаш учун давлат бюджет маблағларини тақсимлашни ташкиллаштиради, улардан мақсадли фойдаланишини таъминлашга шахсан жавоб беради ҳамда тааллуқли молиявий ҳужжатларни имзолайди.
Сув хўжалигида мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини ривожлантиришга доир ишларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш, чет эл инвестицияларини жалб этиш асосида қўшма корхоналар ташкил этиш, соҳанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, давлат корхоналарини бозор тузилмаларига айлантириш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, капитал қурилиш, қишлоқ инфраструктурасини ривожлантириш, саноат ишлаб чиқариши, қўшма корхоналар ҳамда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолиятларини мувофиқлаштиради.
Ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий қилишни ташкил этади.
Вазирлик марказий аппарати тузилмасида ташкил этилган Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш кенгашининг ишчи органи этиб белгиланган бошқарма билан биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда унинг тавсияси асосида қабул қилинган ҳайъат қарорлари ижросининг назоратини ташкиллаштиради.
Вазирлик номидан тузилаётган халқаро ва бошқа турдаги шартномаларни, вазирлик томонидан билдириладиган ёзма хулоса ва фикрларни, киритилган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиб, розилик бериш ёки рад этишни фақат вазир рухсати билан амалга оширади.
Сув хўжалиги тизими бўйича ажратилиши режалаштириладиган бюджет маблағларининг параметрларини аниқлайди, уларни тегишли ташкилотларда ҳимоя қилишни, тақсимлаш ва мақсадли ишлатишни бошқаради ҳамда молиявий ҳужжатларни имзолайди.
Шунингдек, тизим бўйича фан-техника ютуқларини, илғор тажрибаларни жорий ва тарғибот этиш дастурларини бажарилишига ўрнатилган тартиб асосида маблағ ажратилишини таъминлайди.
Сув хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги раҳбар ходимларни ҳамда мутахассисларни «Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни вазир тасдиғига киритади.
Вазирлик Марказий аппаратининг Сув хўжалигини ривожлантириш ва сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш бошқармаси, Сув хўжалиги комплексини маблағ билан таъминлаш бошқармаси, Капитал қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси, Сув ресурслари баланси ва сув тежайдиган технологияларни ривожлантириш бошқармаси, Ирригация тизимларидан фойдаланиш бошқармаси, Ерларни мелиорациялаш бошқармаси, Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси, Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси фаолиятларига раҳбарликни амалга оширади.
Вазирлик тасарруфидаги Ирригация ва дренаж бўйича республика қўмитаси, Давлатлараро мувофиқлаштириш сув хўжалиги комиссиясининг илмий-ахборот маркази, Марказий технология ва диспетчерлик хизмати, “Сувмахсустаъмирқурилиш” уюшмаси, “Ўзсувхорижийқурилиш” республика ташқи иқтисодий корхонаси, “Ўзмахсуссувдренаж” уюшмаси, “Ўзсувлойиҳа” уюшмаси, “Ўзқишлоқлойиҳа” акциядорлик жамияти, “Ўзиртаъмирқурилиш” уюшмаси, Сув хўжалиги саноат корхоналари уюшмаси, “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси, “Ўзсувтаъмирфойдаланиш” республика бирлашмаси, “САНИИРИ” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, ҳозирги кунда амалга оширилаётган Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистоннинг дренаж”, Осиё тараққиёти банки иштирокидаги “Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш” лойиҳаси ва сув хўжалиги соҳасига тааллуқли, келгусида ҳорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилиши мўлжалланаётган лойиҳалар фаолиятларини мувофиқлаштиради.
Вазирликнинг вакант лавозимларга кадрлар танлови комиссиясининг сув хўжалиги масалалари бўйича гуруҳига раҳбарлик қилади, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.
Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва қўмиталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлашга шахсан жавобгардир.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори
Нурматов Шерали Нурматович
Телефонлар: (998 71) 244-91-52, 241-48-93
Факс: 244-91-52
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида республикада ва жаҳон мамлакатларида эришилган илғор тажриба ва ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ягона илмий-техника ва технология сиёсатини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди. Илмий ишларнинг самарадорлигини таъминлаш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий ва тарғибот этиш, замонавий техника воситаларини яратиш ва улардан унумли фойдаланиш ишларига раҳбарлик қилади.
Пахта, ғалла, мойли ва бошқа экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси, ўсимликларни ҳимоя қилиш, зараркунандаларга қарши курашиш, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликда наслчиликни ҳамда мева-сабзавотчиликни илмий асосда ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади.
Қишлоқ хўжалиги фанини ривожлантириш бўйича хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни ҳамда грант маблағларини жалб қилишни амалга оширади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, янги технология ва агротехника усулларини қўллашга доир ишлар ва киритилган таклифларга илмий асосланган хулосалар берилишини ташкил этади.
Вазирлик тасарруфидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига кирган вилоят филиаллари илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари, тадқиқот марказлари ва станциялари ҳамда тажриба хўжаликлари фаолиятларига бевосита раҳбарликни амалга ошириб, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.
Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва қўмиталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлашга шахсан жавобгардир.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи
Эргашев Собир Файзуллаевич
Телефонлар: (998 71) 273-34-24, 273-37-69
Факс:273-37-68, 273-37-69
Республикада ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, миллий боғлар ишларини олиб бориш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона сиёсатни олиб боради ҳамда соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш асосида қўшма корхоналар ташкил этиш, соҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириб, соҳада кадрларни танлов асосида тавсия этиш ишларини ташкил этади.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси таркибидаги республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар худудий бошқармалари фаолиятларига бевосита раҳбарликни амалга оширади.
Соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва қўмиталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис топшириқлари, вазирлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлашга шахсан жавобгардир.







