Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.11.2019

Республика бўйича 2020 йил ҳосили учун сувли майдонларда 52,9 минг гектар дуккакли дон, 74,9 минг гектар шоли ва 45,2 минг гектар мойли экинлари экиш белгиланган.

Дуккакли дон экинларида 52,9 минг гектарда зараркунандалар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 36 минг гектар майдонни парвоналар, нўхат донхўри ва ширалардан ҳимоя қилиш учун 20,1 минг гектарга диметоат асосли, 15,9 минг гектарга лямбдацигалотрин асосли, 16,9 минг гектар майдонни кўсак қуртидан ҳимоя қилиш учун 9,4 минг гектарга индоксакарб асосли, 7,5 минг гектарга эмамектин бензоат асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (1-жадвал).

1-ж_Страница_12.jpg

Дукакли дон экинларида 2020 йилда 52,9 минг гектар майдонда бегона ўтлар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 52,9 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Шундан: 34,3 минг гектарга имазетапир асосли, 18,6 минг гектарга галоксифоп-R-метил асосли гербицидлар билан ишлов бериш тавсия этилади (2-жадвал).

1-ж_Страница_13.jpg

Шоли экинида 74,8 минг гектар майдонга зараркунанда ҳашаротлар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 36,8 минг гектар майдонга лямбдацигалотрин асосли, 38 минг гектар майдонга циперметрин асосли инсектицид билан ишлов бериш тавсия этилади (3-жадвал).

1-ж_Страница_14.jpg

Шоли экинида 56 минг гектар майдонга касалликлар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 39 минг гектар майдонга пирикуляриоз касаллигидан ҳимоя қилиш учун тебуконазол+триадимефон асосли, 
17 минг гектар майдонга пирикуляриоз, альтернариоз, церкоспороз, фузариоз касалликларидан ҳимоя қилиш учун азоксистробин+ дифеноконазол асосли фунгицид билан ишлов бериш тавсия этилади (4-жадвал).
1-ж_Страница_15.jpg

Шоли экинида 74,8 минг гектар майдонга бегона ўтлар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, шундан бир ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун 40,0 минг гектарга азимсульфурон асосли, 15,0 минг гектарга натрий биспирибаки асосли, 6,2 минг гектарга пеноксулам асосли, бир йиллик бошоқли (тариқсимон) бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун 5,2 минг гектарга квинклорак асосли, ҳилолдан ҳимоя қилиш учун 8,4 минг гектарга бенсульфурон-метил асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (5-жадвал).

1-ж_Страница_16.jpg

Соя экинида 17,3 минг гектар майдонга ўргимчаккана тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 17,3 минг гектар майдонни ўргимчакканадан ҳимоя қилишда 5,3 минг гектарга пропаргит асосли, 12 минг гектарга абамектин асосли, 2,3 минг гектар майдонни ўтлоқ парвонаси, соя мевахўри ва баргхўрлардан ҳимоя қилишда циперметрин асосли, 3,0 минг гектар майдонни кўсак қуртидан ҳимоя қилиш учун индоксакарб асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (6-жадвал).

1-ж_Страница_17.jpg

Кунгабоқар экинида 12,9 минг гектар майдонга зараркунандалар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, шундан 3,3 минг гектарни ўтлоқ парвонасидан ҳимоя қилишда дельтаметрин асосли, 9,6 минг гектарни кунгабоқар парвонаси ва узунбурун қўнғизлардан ҳимоя қилишда лямбдацигалотрин асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (7-жадвал).

1-ж_Страница_18.jpg


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech