Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Чорва молларининг гельминтозларига қарши курашнинг самарадорликлари

Республикамизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш халқимизни сифатли гўшт, сут, тухум ва бошқа маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифа бўлиб, уларнинг ижроси ҳукуматимизнинг доимий эътиборидадир.

Ғўза парваришида зарбдор палла

Жорий йил баҳорнинг салқин ва қуруқ келиши натижасида ғўза ривожининг орқада қолиши, зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиб, жиддий зиён етказиш хавфи ортиши сабабли ғўзани парваришлашда июнь ойидаги каби июль ойида бажариладиган ишларни ҳам жадал ўтказиш ва янги инновацион технологияларни кенг жорий этишни талаб қилмоқда. Бунда ғўзани суғоришда сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, қатор орларига кўпроқ ишлов бериш, ўсишни созловчи моддалар ва биостимуляторларни қўллаш ҳамда чилпиш ишларига ҳар йилгидагидан ҳам жиддийроқ эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

Боғни боқсанг бол берар

Жорий йилда республикамиз боғ-токзорларида ҳар қачонгидан ҳам мўл ҳосил етиштирилмоқда. Эндиги асосий вазифа ушбу ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, ўз вақтида сифатли ҳолда йиғиб олишдан иборат. Хўш, бу борада нималарга эътибор қаратилиши зарур?

Сабзавот ва картошкачиликда чилла юмушлари

Мамлакатимизда салмоқли майдонга экиб етиштириб келинаётган ғалла ва эртаги сабзавотлардан бўшаган ер майдонларидан унумли ва самарали фойдаланиш сабзавот, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш имконини беради.

Ёз ва кузда ипак қурти боқиш

Пиллакорларимиз такроран пилла тайёрлашнинг ҳадисини ола бошлашди. Бу иш бир қадар янгилик бўлганлиги сабабли тавсиямизни кенгроқ баён этамиз. Ёз ва куз фаслларида ипак қуртини боқиш вақтида турли касалликларни пайдо бўлиши пилланинг сифати ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этиши пиллакорларимизга яхши маълум. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ипак қуртини боқишдан 10 кун бурун хоналар, инкубаториялар ва улар атрофидаги ҳудуд яхшилаб тозаланиши, сўнг хонанинг девор ва шифтлари оқланиши талаб этилади.

Август ойида иссиқхонада қандай тадбирлар амалга оширилади?

Аҳолини йилнинг кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда иссиқхона сабзавотчилиги муҳим аҳамиятга эга

Асадда сабзавотлар экиш ва етиштириш

Мамлакатимизда сабзавот экинлари бир неча муддатда экиб етиштирилади. Деҳқонларимиз август ойида асосий сабзавот экинларидан турп, шолғом, пиёз, бош салат ва кўкат сабзавотларининг навларини тўғри танлаб, илмий асосланган етиштириш агротехнологияларга тўғри риоя қилишса, юқори ҳосил олишга эришадилар. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия этамиз.

Боғлар болга тўлмоқда ёки боғ ва токзорларда август ойида олиб бориладиган агротадбирлар

Шу кунларда мамлакатимиз боғларида ғарқ пишиқчилик, ҳосилга кирган ва ҳосили етилган боғларда мевалар пешма-пеш териб олинмоқда. Пишаётган мева чет мамлакатларга экспорт қилинадиган бўлса, у техник пишиш ҳолатида узилади. Агар ички бозорга бўлса, физиологик пишиш ҳолатига яқин шароитда узилади. Мева узилгандан сўнг албатта сараланади ва идишларга (идиш ва транспорт турига қараб) жойланади.

Ғўза дефолиациясини сифатли ўтказиш

Маълумки, республикамизда яратилган ғўза навлари ўзининг эртапишарлиги, ҳосилдорлиги, қурғоқчилик ва зараркунандаларга чидамлилиги ҳамда тола сифатининг юқорилиги билан жаҳон пахтачилигида ўз ўрнига эга. Мазкур кўрсаткичларни пасайтирмай, йилдан-йилга ҳосилдорликни ошириб бориш учун ғўза дефолиациясини ўз муддатида ва сифатли ўтказиб, ҳосилни қисқа даврда йиғиштириб олиш пахтачиликдаги асосий вазифалардан ҳисобланади.

Август – ҳосилга ҳосил қўшиш ойи

Август ҳосилга ҳосил ғўшиш ойи ҳисобланади. Зеро, ушбу ойда ғўза агротехникаси талабларга мувофиғ бажарилса, ғўзанинг ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак ғўшилади, вазни ҳам ошади, эрта пишиб етилади, толаси ҳам пишиғ бўлади, чигит ҳам тўлишади. Шунинг учун бу масъулиятли ойда барча пахтакорларнинг ўрни далада бўлиши, айниғса, сувчи, механизатор, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи зарур.



Сайт орқали келиб тушган мурожаатлар сони

13.03.2015 дан 19.08.2018 гача булган муддатда
Келиб тушган аризалар:
50
Жисмоний шахс номидан
41 / 82,00%
Қайта ишлаш жараёнида
1 / 2,00%
Юридик шахс номидан
9 / 18,00%
Якунланган
49 / 98,00%
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech