Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун Икрамов Анвар Ахролханович –  Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси бошлиғи, Матбуот котиби

Тел: (0-371) 260-47-94 (142)
Факс: (0-371) 260-48-69
E-mail: matbuot@agro.uz

                                                                      Ўзбекистон Республикаси

                                                                     Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

                                                                      2018 йил “27” июлдаги

                                                                        44-сонли буйруғига

                                                                        25-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар шўъбасининг

НИЗОМИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбасининг (кейинги ўринларда Шўъба деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек раҳбар-ходимларнинг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Шўъба Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3671-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, вазирликнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Шўъба ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига бўйсунади.

4. Шўъба ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликнинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

5. Шўъба ўз фаолиятини вазирликнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли хизматлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширади.

2-боб. Шўъбанинг асосий вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар шўъбанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирлик раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;

кенг жамоатчиликни вазирлик фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шўъба билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

Вазирликнинг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;

ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

Вазирликнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органи фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбариятига ахборот бериш;

Вазирликнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

7. Шўъба ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади (чоп этади), шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;

оммавий тадбирларни, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбарлари иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ташкил этади ва ўтказади;

ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этади;

қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, социал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати мониторингини олиб боради ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;

Шўъба олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни вазирликнинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширади;

Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, вазирлик раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;

Вазирлик фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

Вазирликнинг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;

Вазирлик томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;

Вазирлик фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирликнинг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди.

8. Шўъба ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг вазирлик фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

3-боб. Шўъбанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Шўъба ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Шўъбанинг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни вазирликнинг бошқа бўлинмаларидан, идоравий мансуб ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

Вазирликнинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;

қўйилган вазифаларни бажариш учун вазирликнинг раҳбари билан келишган ҳолда идоранинг бошқа бўлинмалари ходимларини жалб этиш, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва малакали экспертларини, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Хизмат ваколатига тааллуқли масалалар бўйича вазирлик номидан вакиллик қилиш;

ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;

Вазирликнинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, Шўъба фаолияти масалалари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш.

10. Шўъба:

ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Вазирлик фаолиятининг миллий ва хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Шўъба фаолиятини ташкил этиш

11. Шўъба ходимлари сони (айни пайтда 1 та штат бирлиги – шўъба бошлиғидан иборат) у амалга оширадиган вазифаларнинг мураккаблиги ва ҳажмига кўра вазир томонидан, ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида белгиланади.

12. Шўъба фаолияти вазир томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида ташкил этилади.

13. Шўъбага вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раҳбар бошчилик қилади.

14. Шўъба раҳбари бевосита вазирга бўйсунади ва айни вақтда унинг матбуот котиби ҳисобланади.

15. Шўъба раҳбари:

Шўъба фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Шўъба фаолиятини ташкил этади, режалаштиради ва назорат қилади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

Шўъбада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Шўъба ходимларининг малакасини ва касбий савиясини ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

16. Шўъба ходимлари Шўъба раҳбарининг тақдимномасига кўра белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

17. Шўъба фаолиятини ахборот, ҳуқуқий, моддий-техник ва транспорт билан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш вазирликнинг таркибий бўлинмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Шўъбанинг вазирлик ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

18. Шўъбанинг вазирлик ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари
ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги Шўъба бошлиғи томонидан таъминланади.

19. Шўъба вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларига етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларидан тушган таклифларни кўриб чиқади.

6-боб. Шўъба фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини
баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

22. Шўъба фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

23. Шўъба фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, вазир томонидан тасдиқланадиган вазирлик таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари асосида амалга оширилади.

24. Шўъба фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Шўъбанинг раҳбар-ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Шўъба фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

7-боб. Якуний қоидалар

25. Шўъбанинг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вазирнинг буйруғи асосида тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.

26. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech