Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 feb 2019

Жорий йилнинг 21 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, Жахон савдо ташкилоти вакиллари – Бош директор ўринбосари Алан Вулф ва Котибиятнинг янги давлатлар қўшили бўйича департамент директори Майка Ошикава билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбек томони меҳмонларни қишлоқ хўжалигини такомиллаштиришга ва аграр секторда давлат ролини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар билан таништирди. Ўз ўрнида, А.Волф амалга оширилаётган ислоҳотларга ёрдам кўрсатиш мақсадида, ЖСТнинг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассисларни тақдим этишга тайёргарлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолик учун музокаралар жараёнига тайёргарлиги бўйича фикр алмашдилар.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech