Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
14 aug

Жорий йилнинг 13 август куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Германиянинг Рейнланд–Пфальц Федерал ери ишбилармон доира вакиллари иштирокида виночилик, узумчилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ташкил этилди.

photo_2019-08-13_12-59-40.jpg

Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Баҳодир Халиков бугунги кунда Ўзбекистонда Германияда етиштирилаётган узумларнинг навларини жорий этиш, немис технологияси асосида уни етиштиришга тайёр эканлигини билдирди.

photo_2019-08-14_16-32-03.jpg

Қайд этилганидек, республикамиз ҳудудларида қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрида 45 та узум навлари мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалик корхоналари тасарруфида жами 75 минг гектар узум бўладиган бўлса, шунинг 87 фоизини хўраки ва кишмишбоп узумлар майдони ташкил қилиши, саноатбоп узумлар майдони 11-12 минг гектарни, ёки токзорлар умумий майдонининг 13 фоизини, шундан қимматбаҳо узум навлари 4-5 фоизни ташкил этади. 2019-2021 йилларда жами 23400 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилиниши режалаштирилган. Шундан 2019 йилда 8290 гектар, 2020 йилда 8840 гектар ҳамда 2021 йилда 6270 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилишнинг манзилли дастури ишлаб чиқилган. Бугунги кунда маҳаллий навлардан ташқари Франция, Италия, Германия, Грузия ва бошқа давлатлардан интродукция қилинган Каберне Совиньон, Моратель, Хиндогни, Ркацители, Рислинг, Мускат Розовый, Мускат Венгерский, Алеатико каби юқори сифатли вино, вино материаллар ва шампан винолари тайёрлаш имконини берувчи узум навлари экилмоқда.

photo_2019-08-14_16-29-17.jpg

Ўз навбатида, Германиянинг Рейнланд–Пфальц Федерал ери ишбилармон доира вакиллари бугунги кунда вино учун етиштирилаётган узумнинг 80%и юқори технологиялар асосида махсус комбайнларда экилаётгани, тажрибали мутахассислар немис технологиясини Ўзбекистонда жорий этишга тайёр эканликларини билдиришди.

photo_2019-08-13_12-59-42.jpg

photo_2019-08-13_12-59-33.jpg

Мулоқот давомида Ўзбекистонда Германия узум навларини етиштириш, соҳага янги технологияларни жорий этиш, жумладан, узум навларини комбайнларда экиш ва ҳосилини йиғиб олиш, шунингдек, токзорлардан юқори ҳосил етиштиришда замонавий суғориш технологиялар, яъни томчилатиб суғориш тизимини кенг қўллаш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

photo_2019-08-13_12-59-35.jpg


Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech