Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 dec 2017

2017 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари бошланди.

Тадбирнинг очилишида таъкидландики, мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалигини барқарор ривожлантиришда соҳани замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, рақобатбардош мутахасис-кадрлар билан таъминлаш, уларнинг билим савияси ва малакасини аниқ мезонлар асосида мунтазам ошириб бориш бугунги кундаги энг устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада, аввало, ташкилотларнинг кадрлар ва идоравий иш юритишга масъул ходимларининг билим ва малакасини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ошириб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Уч кунлик ўқув-семинар дастурига кўра, иштирокчилар кадрлар ва идоравий иш юритиш тартибини такомиллаштириш, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, тизимда электрон ахборот алмашиш жараёнларини ривожлантириш, меҳнат қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар каби бошқа қатор муҳим мавзулардаги маърузаларини тинглаши баробарида, жойларда бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech