Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
4 oct

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Сингапурнинг “Indorama” компанияси раҳбари Sri Prakash Lohia билан учрашув бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев “Indorama” йирик пахта-тўқимачилик компанияси Ўзбекистонда бизнес фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганидан мамнунлигини қайд этди.

c5729361d08bd243033d534ce038f16f.jpg

Учрашувда “Indorama” компаниясининг мамлакатимиздаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёни, шунингдек, компаниянинг Сирдарё (Оқ олтин, Сардоба) ва Қашқадарё (Касби, Нишон) вилоятларида фаолият кўрсатаётган тўқимачилик-пахта кластерлари фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

“Indorama” компаниясининг Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидаги пахта кластерлари атрофида далани режалаштиришга имкон бермаётган қатор дарахтлар, жумладан тут дарахтлари мавжуд. Мулоқот чоғида ушбу масала ҳам муҳокама этилди ва фермер, уй хўжаликлари ипак қурти боқиш учун сифатли барг олиш имконига эга бўлиши учун ҳар бир қишлоқдан унча узоқ бўлмаган жойларда янги тут плантациялари барпо этилишига келишилди.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, ипакчиликда узлуксиз озуқа заҳирасини таъминлаш мақсадида “Indorama” кластери атрофидаги эски тут дарахтлари янги технологиялар қўлланилган ҳолда зарарсиз кўчирилади.

Музокара жараёнида “Indorama” пахта-тўқимачилик кластерларида сув тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳақида ҳам сўз юритилди. Ўзбекистон томони сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда сувдан оқилона фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирди. Жумладан, томчилаш ва сочма суғориш, шунингдек сувдан фойдаланишнинг ёпиқ жараёнидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

photo_2019-10-06_14-27-53.jpg

Бу борада Сув хўжалиги вазирлиги ва “Indorama” компанияси ўртасида кластер эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишга қаратилган келишувга эришилди.

Сингапур компанияси, шунингдек кластерлар атрофидаги майда фермерларни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш мақсаидада “Indorama” кластерлари базасида машина-трактор парки (МТП) такшил этиш таклифини билдирди. Яқин вақт ичида мазкур лойиҳа концепцияси кўриб чиқиш учун Ўзбекистон томонига тақдим этилади.

photo_2019-10-06_14-28-19.jpg

Учрашувда ҳамкорликнинг барча йўналишларида ўзаро фикр алмашиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech