Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 nov 2019

photo_2020-02-02_20-13-48.jpg

Дунё давлатлари ўртасида бозор учун шиддатли кураш бошланганига анча йиллар бўлди. Бу жараёнда иқтисодиёти қудратли давлатлар билан беллашиш, янги бозорларга кириб бориш ва ўз ўрнига эга бўлиш осон эмас.

Кейинги йилларда маҳсулотни саралаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича 31 та агрологистика маркази ташкил этилди. Жорий йилда 1,3 миллиард АҚШ доллари қийматидаги 1,5 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилинди. Мева-сабзавот маҳсулотларининг 3,5 миллион тоннаси қайта ишланиб, 350 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди.

Бу масалага жорий йилда алоҳида эътибор қаратилиб, 1 триллион 37 миллиард сўм миқдорида инвестиция маблағлари жалб этилиб, 254 минг тонна қувватга эга бўлган 180 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва логистика марказлари барпо этилди.

2020 йилда мева-сабзавотлар экспортини 2,5 миллиард долларга, яқин уч йилда эса 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Албатта, маҳсулотларнинг маълум қисми юқоридаги келишувга кўра Европа иттифоқи бозорларига етказиб берилади.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech