Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 aug 2017

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан жорий йилнинг 22-24 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш» мавзусида халқаро анжуман ўтказди. Унда Венгрия, Италия, Россия, Эрон, Туркия, Хитой, Жазоир, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби етмишдан ортиқ давлатлардан органик қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи етакчи олимлар, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Анжуманда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича МДҲ ва Европа давлатларининг тажрибалари намойиш этилди. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг жараёнларини умумлаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашинилди, органик ишлаб чиқариш учун институционал ва илмий асосларни яратиш ҳамда органик қонунчиликни яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича муаммолар муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақа ва жаҳон миқёсида органик маҳсулот бозорлари тенденцияси ва истиқболда ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Анжуман иштирокчилари 24 август куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги “Сиёб Шавкат Орзуси” фермер хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида бўлиб, ҳудуднинг анъанавий ва органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, илғор тажрибалар ва экспорт имкониятлари билан танишдилар.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech