Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19 mar
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан сўнгги бир неча ойлар давомида техник каннабис ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва унинг маҳсулотларидан фойдаланишга доир ишлар олиб борилмоқда.


Жорий йилнинг 17 март куни Президент Шавкат Мирзиеев томонидан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонуннинг имзоланиши қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги прогрессив йўналишни бошлаб беради.

Албатта, техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Жумладан:

- каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;

- ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратлари нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади;

- атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;

- айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали;

- 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;

- жаҳонда 40 дан ортиқ давлатларда техник каннабисдан халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мазкур фаолиятни тартибга солиш мақсадида лицензиялаш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилмоқда. Бунда асосий эътибор қишлоқ хўжалигида қуйидаги мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Жумладан:

- соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш;

- қишлоқ хўжалигида энг замонавий лабораторияларни такшил этиш;

- ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;

- соҳага замонавий билимга эга, тажрибали мутахассисларни жалб этиш;

- инновацион усулларни кенг қўллаш ва рақамлаштириш;

- янги иш ўринларини яратиш;

- бюджетга муайян тўловларни амалга ошириш;

- соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларга маслаҳам-сервис хизматлари тизимини шакллантириш.

Маълумот учун:

Каннабис – таркибида 0,2 фоизгача миқдорда тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган ўсимлик. Замонавий агросаноат секторида динамик ривожланаётган йўналишлардан бири. Бугунги кунда тармоқнинг дунё бўйича легал бозори ҳажми 150 млрд. долларга баҳоланмоқда. Техник каннабис катта майдонларда, очиқ ерда табиий об-ҳаво шароитларида одатдаги усуллар ёрдамида етиштирилади.

Қишлоқ хўжалигида мазкур йўналишнинг ривожлантирилиши натижасида:

- экспорт ҳажмини кескин ошириш;

- фойдаланишдан чиққан ерлардан мақсадли фойдаланиш;

- соҳадаги юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш,

- маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш,

- чуқур қайта ишланган экспорт озиқ-овқат, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш

- соҳада кластер ишлаб чиқаришини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош, ноанъанавий ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, шу асосда аграр секторда иш унумдорлигини ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини оширишга эришилади. 

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech