Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 aug

3_3.jpg

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, OneSoil, Boston Consulting Group компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида сунъий йўлдош маълумотлардан фойдаланишга доир битим имзоланди.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур битим “Ақлли қишлоқ хўжалиги” Концепцияси доирасида қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни фаол татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаш орқали Ўзбекистондаги ер майдонлари ва экинларини объектив хариталашга доир ишларни амалга оширишни назарда тутади.

photo_2019-08-01_22-39-04.jpg

Лойиҳа мамлакатимиздаги битта вилояти мисолида пилот тарзда амалга оширилиб, бу борада далалардаги экинларни мультиспектрал диапазондаги йўлдош суратларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech