Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 may


USAID Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш ва амалга ошириш тўғрисида маълум қилди.

28-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Aрзиев ва AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ёрдамчиси Глориа Стил иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Глориа Стил фақат Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида USAID йўналиши бўйича 120 миллион AҚШ долларидан ортиқ қийматдаги лойиҳалар амалга оширилганини таъкидлади. 2020-йилда CОVID-19 тарқалишига қарши кураш, жумладан лаборатория базалари салоҳиятини кенгайтириш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун USAID Ўзбекистонга 3,8 миллион доллар ажратди.

Қайд этилганидек, “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси фермерларга мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишнинг замонавий усулларини жорий этишда ёрдам берди. Ушбу йўналишдаги муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш мақсадида, USAID “Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech