Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 apr

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи якуни бўйича 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги ҳужжатлар тўплами ва инвестиция битимлари имзоланди.

Республикамиз делегациясининг ташрифи давомида хусусий ташкилотлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистонда целлюлоза экинларини етиштириш ва қайта ишлаш учун агросаноат мажмуасини яратиш бўйича «Industrial Innovation Group» билан 182 миллион евро миқдоридаги келишувга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «AIDA» ўртасида қишлоқ хўжалиги объектларини қувватлаш учун автоном қуёш электр станцияларини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди. Лойиҳанинг пилот босқичи доирасида узоқдан суғорилмайдиган ерларда автоном микроэлектрик станциялар қуриш параметрларини аниқлаш мақсадида компаниянинг вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Тани Ал-Зиоди билан музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотларини минтақа мамлакатлари бозорига чиқариш маркази сифатида хизмат қилиш мумкинлиги қайд этилди. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш мақсадида БАА компаниялари Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

Хорижий томон мутахассислари Ўзбекистонлик ҳамкасбларига инфраструктура лойиҳаларида иштирок этиш, шунингдек тажриба ва технологиялар алмашиш йўли билан яроқсиз ва чўл ерларни тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech