Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15 feb 2019

10-14 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ишчи делегацияси АҚШда бўлди. Делегация таркибига Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Хўжаев, Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Лазиз Қудратов, шунингдек, саноат бирлашмалари, университетлар ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари кирди.

Ташриф чоғида Миссисипи штатида Ўзбекистон делегацияси штат губернатори Ф.Брайант, конгрессмен Т.Келли, штат миллий гвардияси қўмондони Дж.Бойлз, қишлоқ хўжалиги ва савдо департаментининг бошлиғи Э.Гибсон, шунингдек, паррандачилик, ўрмон хўжалиги ва фермерлар уюшмаси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миссисипи қишлоқ хўжалиги ва савдо департаменти ўртасида протокол имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ва Миссисипи штатининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан томонлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича иш режасини тайёрлаш бўйича келишувга эришди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech