Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 nov

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги Етакчилар Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходимлари, иқтидорли ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуронбоев ва бошқалар мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшларга ўзининг бор билим ва иқтидорини юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга йўналтиришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини, бу борадаги ишларга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш билан боғлиқ вазифаларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги Етакчилар Кенгашининг раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Вазирликнинг Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Р.Нуржанов Етакчилар Кенгашининг раиси этиб сайланди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжатда томонларнинг соҳадаги умумий манфаатларидан келиб чиқиб, чора-тадбирларни амалга ошириш ва муштарак мақсадларга эришиш юзасидан ўзаро стратегик ҳамкорлик фаолиятини таъминлаш, жумладан, ёшлар ўртасида қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларида фан ва техника ютуқларини, замонавий ресурслар ва сувни тежовчи агротехнологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга доир тарғибот ишларини олиб бориш, қишлоқ хўжалигини жадал ҳамда мутаносиб равишда ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишга жалб қилиш орқали ёшларнинг бандлиги ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ қатор вазифалар белгилаб олинди.
Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech