Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 dec 2018

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

А Х Б О Р О Т Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва таркибий бўлинмаларига 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 23152 та мурожаат келиб тушган.

2018 йил давомида вазирликка келиб тушган мурожаатларнинг 16497 (71,2%) таси ёзма, 760 (3,2%) таси электрон шаклда, 15 (0,06%) таси вазирлик веб-сайти орқали, 4571 (25,6%) таси вазирлик аппарати ва таркибий бўлинмалари раҳбарияти қабулларидаги ва бошқа оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Вазирлик тизимига бевосита келиб тушган мурожаатларнинг 11374 таси қаноатлантирилган, 8566 тасига тушунтиришлар берилган, 14 таси кўрмасдан қолдирилган ва 1852 таси тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилган.

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда уларнинг аксарият қисми аччиқ қалампир, туяқушчилик соҳасини ривожлантириш, кластерлар ташкил этиш, оқава сув етишмаслиги, ер майдони ажратиш ва агротехнология қоидаларига тўлиқ риоя қилиш бўйича етарлича кўникмаларга эга бўлишдаги камчиликларга оид эканлиги аниқланди.

Жорий йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 1309 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг 653 таси қаноатлантирилган, 580 таси бўйича зарурий тушунтиришлар берилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 54 таси тегишлилиги бўйича юборилган.

2018 йил давомида тизимдаги ҳудудий бошқармалар, туман ва шаҳар бўлимларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 61 та ўрганишлар ўтказилган, 30 марта ўқув машғулотлари, семинарлар каби тадбирлар амалга оширилган.

Вазирлик марказий аппарати ва бўлинмаларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича вазирлик раҳбарияти томонидан  жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

2018 йилнинг 18-22 август кунлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга масъул ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Вазирлик ва таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech