Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 jun

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А.Эргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 5-7 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.

IMG_0706.JPG

Ташриф чоғида ўзбек делегацияси Ипак Йўли Фонди вице-Президенти Ванг Дан хоним ва Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазири ўринбосари жаноб Цюй Дуньюй билан Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларга ушбу Фонд ва етакчи Хитой компанияларидан инвестициялар жалб қилиш мақсадида музокаралар олиб борди.

Музокаралар чоғида Хитой ва Ўзбекистон компаниялари иштирокида “Ўзбек–Хитой қишлоқ хўжалигини ривожлантириш парки – SINOUZ” қўшма корхонасини ташкил этиш платформаси асосида лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари берилди. Ушбу платформа Хитойнинг экспорт буюртмалари асосида мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва уларнинг логистикаси бўйича агрокомплексларни барпо этишни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи чоғида ўтказилган учрашув якунида етакчи Хитой компаниялари ва юқорида келтирилган Фонд маблағлари ва воситаларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш бўйича келишилди ва томонлар ўртасида тегишли ҳамкорлик Протоколи имзоланди.
Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech