Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
24 may


        Сизларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайман. 

           Бу қутлуғ байрам карантин даврида бўлса ҳам ҳаммамизни шундай файзли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. 
           Шундай синовли кунларда бир биримизга меҳр ва эътибор кўрсатиш, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг фазилатларини шу саодатли дамларда чуқур ҳис этмоқдамиз. 
           Ислом таълимотида деҳқонлар меҳнати улуғланган.  Бизларнинг энг катта ҳиссамиз мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини тизимли йўлга қўйган ҳолда сифатли мева-сабзавотларини етиштириш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга эришишдир. Бугун иқтисодиётимизнинг локомотиви бўлган аграр соҳада Президентимиз фармон ва қарорлари, белгилаб берган топшириқлари асосида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Биз ҳам бу ишларда фаол иш олиб бориб, самарали меҳнат қилмоғимиз даркор. 
          Барчамизга маълумки, мамлакатимизда айни йиғим-терим мавсуми бошланиш арафасида. Шуни алоҳида эътиборга олиб, барчамиз ҳамжиҳат бўлишимиз керак. 
        Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Қишлоқ хўжалиги вазири 
Жамшид Ходжаев





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech