Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 sep

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация жорий йил 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф давомида иккала мамлакат ўртасидаги стратегик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш бўйича қатор вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказиш, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш бўйича хитойликларнинг тажрибасини ўрганиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 15–16 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сифат бўйича иккинчи Хитой анжумани”да иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech