Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
24 feb 2019

Жорий йилнинг 18-20-февраль кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкомол Ходжаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Полшага ташриф буюрди. Делегация таркибига “Халқ банк ва фермер  хўжаликлари вакиллари кирди.

Полша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шимон Гизинский билан учрашув доирасида агросаноат соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилди. Жумладан, томонлар қишлоқ хўжалиги бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва жорий йилнинг биринчи ярмида дастлабки учрашувини ўтказиш бўйича келишишди. Бундан ташқари, «Bronisze​» логистика марказида «Ўзбекистон кунлари» ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Ушбу форматдаги тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини Полшадаги энг йирик савдо платформаларидан бирида тақдим этиш имконини беради. Полша томони Ўзбекистонда етиштирилган қовун, гилос ва анор махсулотларни сотиш учун логистика марказ ҳудудида махсус майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Ташриф давомида делегация агросаноат соҳасидаги компаниялар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Ўзбекистонда яқин келажакда «Milex» (томчилатиб суғориш), «Igloszron»  (парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш), «Arno»  (интенсив боғдорчилик) компаниялари ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича  режаларини маълум қилишди. Полша савдо-саноат палатаси билан Ўзбекистон жанубида «in-vitro» усулида уруғлик картошкани ишлаб чиқариш бўйича кластер ташкил этиш  режалаштирилди. 

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech