Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19 aug 2017

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-Индонезия ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказиш учун жорий йилнинг 19 август куни Жакартага жўнаб кетди.

Беш кунлик ташриф давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги тажрибаларни ўрганиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида аниқ битим ва келишувларга эришиш режалаштирилган.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech