Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 aug

Лола1.jpg

Давлатимиз раҳбарининг Фармонига мувофиқ, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротованинг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлангани қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган заҳматкаш инсонлар, умуман барча аёллар учун муҳим воқеа бўлди. Шу муносабат билан қаҳрамон опани дала шийпонига Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев ва ҳудуддаги кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида давлатимизнинг юксак унвони билан табриклади.

Лола Муротова бутун умри давомида мамлакатимиз деҳқончилик ривожига самарали ҳисса қўшиб, фермерликда ҳавас қилса арзийдиган натижаларга эришди. Опа кўп йиллар давомида тракторчи, оддий ишчи, механик, табелчи, бригадир, бўлим бошлиғи, хўжалик раиси сифатида меҳнат қилди. Хусусан, Марказий Фарғонанинг чўл-дашт ерларида пахта, бошоқли дон етиштириб, фермерликда ўзига хос тажриба ва маҳорат мактабини яратди. Шу саъй-ҳаракатлари туфайли давлатимизнинг кўплаб мукофотларига сазовор бўлди.

3.jpg

Лолахон Муротова қишлоқ хўжалигида, хусусан, боғдорчилик ва деҳқончиликда ёшлар ўрнак оладиган, тажрибаларини оммалаштиришга арзийдиган илғор соҳа мутахассисидир.

– Кўп йиллик меҳнатим самарасини секин-аста кўраяпман, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Л.Муротова. – Мен аслида фарзандларим, набираларимга ўрнак бўлиб, Ватанимизга хизмат қилаётганимдан хурсандман. Президентимиз кўрсатган юксак эътибор менга катта масъулият юклайди. Бугун яқинларим, дўстларим, ҳамкасбларим шундай қувончли кунимда ёнимда эканидан бахтиёрман. Рости жуда ҳам ҳаяжонландим. Бу каби эътибор ва хурмат учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Бу мукофот замирида оддий қишлоқ аёлининг халқимизга нафи тегадиган ишларни кўриш мумкин. Тилагим мен каби фидоий аёллар кўпаяверсин.

4.jpgТантанали тадбир тумандаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият уйида давом этди. Қаҳрамон опани табриклаш маросими катта шодиёнага айланиб кетди. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech