Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 may

     Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги фермернинг бир гектар майдондаги пиёзи пайҳон қилингани ҳақидаги мурожаат ўрганилмоқда. 
     Жорий йилнинг 23 май куни ижтимоий тармоқларда  қашқадарёлик фермернинг пиёз экилган ери ИИБ ходимлари томонидан пайҳон қилиниши ҳақидаги видеомурожаат эълон қилинди.  Унда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги фермернинг бир гектар майдондаги пиёзи пайҳон қилингани ҳақида сўз боради.
     Шунингдек, мақолада фермернинг ушбу ҳаракатини ўзбошимчалик деб топган масъул ташкилотлар — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси туман бўлими, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг масъул ходимларидан иборат вакиллар далолатнома асосида ноқонуний экилган экинларни бузиб, ўрнига шартнома режасида кўрсатилган экин экилишини таъминлашга урингани, оқибатда фермернинг пиёзи пайҳон қилингани айтилади.
     Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланди. Бу ҳақида тез фурсатларда батафсил маълумот берилади.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech