Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 jun

3.jpg

Жорий йилнинг 21-24 июнь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Италия пойтахти Рим шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Минтақавий вазирлар конференциясида иштирок этмоқда.

Мазкур конференция доирасида ташкилотнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган стратегияси, ФАО Бош директори ҳамда унинг ўринбосарлари сайловини ўтказишга доир муҳим тадбирлар ўрин олган. Бош директор вазифасига Хитой Халқ республикасидан Цюй Дунъюй, Франциядан Катрин Жеслен-Ланеель, Грузиядан Давид Кирвалидзе, Ҳиндистондан Рамеш Чанд номзодлари ташкилот аъзолари томонидан кўрсатилган. Айни пайтда мазкур сайловолди жараёнига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. ФАО ташкил этилган даврдан шу пайтга қадар ташкилотда 8 нафар раҳбар ўзгарган. Янги сайланадиган Бош директор 2011 йилдан шу пайтга қадар фаолият олиб борган Жозе Грациану да Силванинг ўрнини эгаллайди. ФАОнинг янги раҳбари кўп сонли овоз орқали сайланади. Ҳар бир мамлакат бир овозга эга бўлади.

photo_2019-06-21_22-46-20.jpg

21 июнь куни мазкур йиғилиш доирасида вазир Жамшид Ходжаев «Besana» компанияси президенти Джузеппе (Пино) Кальканьи билан учрашди. Учрашувда Наманган ва Сирдарё вилоятларида турли хил ёнғоқ ва зайтун етиштириш учун интенсив боғларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга доир масала муҳокама этилди. «Besana» компанияси Неаполдаги бутун дунёда ёнғоқ етиштириш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қуруқ меваларни етказиб бериш билан шуғулланувчи 30 мамлакатдан хом ашё импорт қилиб, йилига 42 минг тонна ёнғоқ ва қуритилган меваларни ишлайдиан йирик компаниялардан биридир.

2.jpg

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Римдаги Parco dei Principi Grand Hotelда Хитой Қишлоқ хўжалиги ва ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган кўргазмада ҳам қатнашди. Вазир Жамшид Ходжаев Хитой Халқ республикасидан Бош директорлигига номзод Цюй Дунъюй билан учрашди. Бу ерда Ўзбекистон-Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасига оид масалалар муҳокама этилди.

1.jpg

Маълумот учун, Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорлик 2001 йилда Ўзбекистон мазкур ташкилотга аъзо бўлиб қўшилганидан бери амалга оширилиб келмоқда. 2014 йилда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилиши ва шериклик тўғрисидаги янги келишув имзоланиши билан мазкур ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Ҳозирда ташкилотнинг Ўзбекистонда ўндан ортиқ муҳим лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ташриф тафсилотларини кузатиб боринг.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech