Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19 jun

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонларини дала апробацияси кўригидан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2019 йилда тендер танловидан ўтган уруғчилик фермер хўжаликларида дала апробатция кўрикларини ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш, уруғлик донни ўриш, жамғариш, уруғлик дон тайёрлаш бўйича Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Хайрулло Бахром Бойматов” фермер хўжалигининг уруғлик ғалла майдонида кўргазмали семинар ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари, соҳа ходимлари, ҳудуддаги фермерлар ва тегишли ташкилот вакиллари иштарок этган тадбирда сара уруғлик дон жамғариш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Фарғона вилоятда 2019 йил ҳосили учун 9 минг 244 (8,6 фоиз) гектар майдонда навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган “Юка”, “Аср”, “Семруғ”, “Антонина”, “Алексеич”, “Гром” “Безостая-100”, “Краснодарская-99”, “Зимница” ва “Веха” каби 10 турдаги селекцион ғалла нави экилган.

3.jpg

2020 йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган навлардан етарли миқдорда уруғлик дон жамғариш мақсадида ҳудудлардаги бош апробаторлар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари раҳбарлари тайинланди. Айни пайтда улар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Семинар иштирокчилари туманидаги “Хабибулло Зиё” фермер хўжалигининг 12,6 гектарлик уруғлик ғалла майдонида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди. Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонлар дала апробация кўригини сифатли ўтказиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech