Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 jun

Жорий йилнинг 4 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалариқўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан вазифалар аниқ белгиланиб, тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини билдирди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги қонуни қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган тизимли ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлиб, уруғчиликнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий инновацион лойиҳаларни жорий этиш, уруғлик генофондини сақлаш, уруғлик тайёрлайдиган ва уни қайта ишлайдиган корхоналар тармоғининг самарадорлигини янада ошириш, уруғларни реализация қилиш ва унинг экспорт кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Тўрақулов, Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Ринат Гуляев, Сабзавотчилик, картошкачилик ва полизчилик бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов, Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Рафиқжон Ҳабиев уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, уруғлик экспорти учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўз-фирк мулоҳазаларини билдиришди.

2-pic.jpg

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Рафиқжон Ҳабиев 2018 йил апрель ойига қадар Ўзбекистонда пахта ва ғалладан бошқа қишлоқ хўжалиги экинларида уруғчилик тизими мавжуд бўлмаганини билдирди:

- Шу пайтгача тадбиркорлар, ишбилармонлар уруғчилик билан шуғулланиб келишарди. Президентимизнинг фармонлари билан Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Марказ ҳозирда нафақат пахта, ғалла, балки сабзавот, полиз, озуқа экинлари уруғларини тизимли равишда етиштиради. Нафақат ички, маҳаллий бозорга, хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Мулоқотда уруғчилик соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш, уруғни қўшимча қайта ишлаш, янги навларнинг уруғларини кўпайтириш борасида амалий ишлар бажарилиши таъкидланди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech