Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 feb 2019

12 февраль куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қирғизистон Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати тўғрисида фикр алмашилди ва Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланишининг ижобий динамикаси алоҳида таъкидланди. Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Қырғызистоннинг картошка, гўшт ва бошқа маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига етказиб беришга қизиқиш билдирди. Учрашув давомида муҳандислик, чорвачилик, уруғчилик каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди. Хусусан, Қирғизистон Республикаси саноат, энергетика ва ер ости бойликлари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Жиргалбек Сагынбаев биргаликда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини Россия Федерацияси бозорига етказиб беришни таклиф этди.

«Биз Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг агросаноат соҳасини ривожлантиришда мамлакатларимизнинг рақобатбардош устунликларидан самарали фойдаланиш тарафдоримиз» - дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев.

Учрашув якунида томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва 2019 йилга мўлжалланган режаларни белгилаш бўйича келишувга эришдилар.


Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech