Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15 feb 2019

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Москва шаҳрида жойлашган Нидерландия элчихонасининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Браувер Меувес билан учрашув ўтказилди.

Учрашувнинг давомида шу йил март ойининг биринчи ярмида Нидерландиядан қишлоқ хўжалиги миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида BB, B2G ва G2G форматларида учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. Ўзбекистон томони, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш мақсадида кооперацион биржа, жойларга чиқиб танишув ташрифлар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиришни таклиф қилди.

Шунингдек, томонлар Нидерландиялик компаниялар томонидан фермерлар учун демо-презентациялар ташкил этиш ва Ўзбекистоннинг ихтисослашган университетларида меҳмонлар томонидан маърузалар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Ўзбек томони ихтисослашган билим ва инновация марказларини яратиш учун Нидерландиялик мутахассисларни жалб этишга қизиқиш билдирди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида агрофорумларни, ихтисослаштирилган кўргазмалар ўтказиш ва илғор технологияларни намойиш этиш учун платформа вазифасини бажарадиган “Ҳорти“ марказининг фаолияти таъкидланди.

Бу ва бошқа ташаббусларини амалга ошириш мақсадида, томонлар икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш учун масъул ходимларни аниқлади.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech