Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 jun

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонасида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича Ҳиндистон кенгаши раиси М. Хан билан учрашув бўлиб ўтди.

Ҳиндистоннинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича кенгаши фермерларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган етакчи ташкилот ҳисобланади. Кенгаш савдо, ҳамкорлик, технология, сармоя ва агробизнесга ёрдам бериш учун платформалар вазифасини ўтайди.

М. Хан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, Ҳиндистонда ушбу соҳанинг салоҳияти ҳақида ахборотни рағбатлантириш, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини Ҳиндистон бозорига чиқаришни таклиф қилди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида делегация вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Инновацион ривожланиш вазирликлари ва фермер хўжаликларига ташрифи кутилмоқда. Шунингдек, Ҳиндистоннинг «Agriculture Today» журналининг янги сони ҳам Ўзбекистонда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланади.

Учрашув давомида томонлар 2019 йил ноябрь ойида Деҳлида ўтказилиши режалаштирилаётган Қишлоқ хўжалиги халқаро ярмаркасига доир масалалар юзасидан фикр алмашишди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech