Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
20 jun

Агросанот кластери_19 06 2019.jpg

Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Сирдарё вилоятида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа экинларни етиштириш ва қайта ишлаш циклини яратишни назарда тутувчи агросаноат кластери ташкил этилади. Кластерни яратиш учун эса «RS Success Agro» МЧЖ ташкил этилиши кўзда тутилган.

Кластернинг асосий вазифалари илғор илмий ютуқларни, целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали усулларини, илғор агротехник ва сув тежамкор технологияларни, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда техник каноп ҳамда зиғир толаси ва уруғини қайта ишлашнинг самарали усулларини, уларни қайта ишлаш технологияларини жорий этишдан иборат.

Шунингдек, қарор билан «Industrial Innovation Group LLC» (Бирлашган Араб амирликлари) ва «RS Success Agro» МЧЖ томонидан 2019—2023 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech