Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26 may 2017

Жорий йилнинг 26 май Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎзА хабарида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этган мажлисда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслар, жумладан, сувдан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Ушбу ҳужжат қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада кенгайтириш, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

2016 йилда вилоятдаги экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида тўққизта янги насос агрегати ўрнатилиб, 242,5 километр суғориш тармоғи ва 869 гидротехник иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган. 8,2 минг гектардан ортиқ майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган. Бу борада Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Нуробод ва Ургут туманларида иш намунали ташкил этилиб, 920 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган.

Айрим туманларда экин майдонларини суғориш қоидаларига риоя қилинмагани оқибатида сув сарфи юқори даражада қолиб, тупроқнинг унумдор қатлами ювилиш ҳолатлари кузатилган.

Мажлисда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини бажариш юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech