Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 jun

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан хамкорликда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида “Республикада сабзавот, полиз экинлари ва картошка етиштириш истиқболлари, муаммолари ва ечимлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани (Кўргазмали дала семинари) ташкил этилди.

Анжуманни ўтказишдан мақсад республикада сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик соҳаларида сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари уларнинг самарадорлиги, соҳадаги мавжуд камчиликлар, муаммолар ва уларни бартараф этиш ва янада ривожлантириш истиқболларини белгилаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуман ишида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент тумани агроинспекцияси, Картошка етиштрувчилар уюшмаси, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Республика қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Халқаро сабзавотчилик маркази вакиллари, USAID DAI ташкилоти, Тошкент давлат аграр университет профессор-ўқитувчилари ва магистрлари, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияси олимлари қатнашдилар. бўлинган холда маърузалар тингланди.

Илмий-амалий анжуманда мамлакатимиз раҳбари ва хукуматимиз ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижроси натижасида аграр соҳада катта натижаларга эришилаётганлиги, илмий-тадқиқот ишларини янада қўллаб қувватлашга қаратилган қарарлар қабул қилинаётганлиги ва бунинг натижасида илмий натижадорликга эришилаётганлиги, сабзавот, полиз ва картошка экинларининг янги навлари яратилганлиги, истиқболли навлари, янги замонавий ресурстежамкор, интенсив агротехнологиялар ишлаб чиқаришга жорий этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Анжуман ишида қилинган маъруза ва кўргазмали дала семинари давомида билдирилган таклиф ва хулосалар асосида сабза

Республика илмий-амалий анжуманда сабзавот, полиз экинлари ва картошка селекцияси ва уруғчилигидаги илм-фан ютуқлари ва муаммолари, иссиқхоналарда сабзавот ва полиз экинлари селекцияси, уруғчилиги ҳамда етиштиришдаги муаммо ва ечимлари, экинларни етиштиришнинг замонавий ресурс тежамкор технологиялари, экинлар етиштиришда бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг истиқболли уйғунлашган усуллари, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлашда инновацион технологиялар, сабзавот, полиз экинлари ва картошка етиштиришда ресурс тежамкор техника ва механизация ҳиссаси бўйича шўбаларга вот, полиз ва картошкачилик ҳолати, муаммоларидан келиб чиққан холда соҳани ривожлантириш истиқболлари учун хар томонлама таҳлилий таклифлар ишлаб чиқилди.

Анжуман доирасида анжуман маърузалар тўплами чоп эттирилди.  





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech