Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 nov 2019

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ташаббуси билан IX Марказий Осиё савдо форуми бошланди. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган бу йилги халқаро форум “Мева-сабзавот соҳасидаги инновацион ва инвестицион ёндашувлар” мавзусида ўтказилади. Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё ва бошқа давлатларда мева-сабзавот соҳасидаги турли инновацион ва инвестицион ёндашувлар билан танишадилар.

Европа Тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича сессиялар ўтказади. Сессияларда мева-сабзавот ҳосилдорлигини кўтариш, сармоя ва молия ҳамда технологик жараёнлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилади. БМТ Ривожланиш дастури мутахассислари эса минтақада органик маҳсулотлар етиштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берадилар. «CERT Academy» халқар тренинг компанияси томонидан ISO 9001:2015, ISO 22000:2018 и ISO 45001:2018 янги стандартлари тизимини бошқариш бўйича ташкил этиладиган халқаро-амалий конференция иштирокчилар учун фойдали бўлиши табиий.

Форум иштирокчилари Жанубий Қозоғистонда ташкил этилган AgriTech 2019 ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги кўргазмаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишадилар. Кўргазмада мева-сабзавот, боғдорчилик соҳасидаги қишлоқ хўжалиги техникалари, ускуналари, янги технологиялари намойиш этилади. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech