Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
9 apr

Баҳорда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кузатилса, дарахтлар ичидаги ҳароратни термометр ёрдамида текшириш тавсия этилади. Агар дарахтнинг тана ҳарорати 0°C ва –1°C орасида бўлса, бу ҳали муаммо эмас.

Агар қор ёғиб турган бўлса ҳам хавотир олмаса бўлади. Сабаби, қор дарахтларни қоплаб олиб, уларнинг тана ҳарорати бирданига тушиб кетишининг бир оз бўлсада, олдини олади.

Агар ҳарорат –1°C гача тушиб кетса, бу ҳолат икки соатдан ортиқ давом этмаса, гилос дарахти учун бу катта муаммо туғдирмайди. Аксинча, қор куртакларни изғириндан ҳимоя қилишга ёрдам бериши ҳам мумкин.

Ҳозир намлик юқори, барглар ҳўл, шу сабабли –1°C ҳароратда дарахтларнинг зарарланиши хавфи юқори. Бунинг устига икки кун совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирги ҳолатда дарахтларни асраб қолиш йўлида қилишимиз мумкин бўлган биргина амалиёт бор. Яъни об-ҳаво 10-13 апрель нормал ҳолатга қайтади ва биз дарахтларни барглари орқали озиқлантиришимиз мумкин бўлади.

ТАВСИЯЛАР

- дарахтлар шох-шаббаси (мева ва гулларига яқин жойни, агар қор бўлса қор билан бирга) ичидаги ҳароратни ўлчанг;

- тутатиш ишларини жуда эрта бошламанг, бу ишни ҳарорат тушиб кетганда, тонгга яқин амалга оширинг;

- кечаси (9 апрель) ҳарорат биринчи кечага (8 апрель) қараганда совуқроқ бўлиши мумкин. Иккинчи кечада ҳаводаги намлик пастроқ бўлади, шунинг учун қуёш чиқиш вақтида ҳарорат кескин тушиб кетиши эҳтимоли катта. Иккинчи кеча ҳам тонгга яқин олов ёқиб тутун ҳосил қилишга тайёр туринг.

- 10 апрель куни эрталаб ҳарорат бирданига кўтарилиб кетиши керак. Музлама етказган зарарни музлаш (совуқ) қайтганидан 3 соат ўтиб кўриш мумкин бўлади (тушдан олдин). Биз музламадан кўрилган зарарни профессионал даражада баҳолашимиз керак. Етказилган зарардан келиб чиқиб, тушдан кейин барг орқали бериладиган озуқалар билан ишлов бериш керак.

ЭСЛАТМА

Агар қор ёғаётган бўлса, олов ёқиб тутун ҳосил қилиш ёрдам беради деб ўйламаймиз. Тутун ҳосил қилиш осмон очиқлигида яхши самара беради. Демак, бугун ва эртага кечаси қуёш чиқишидан аввал осмонда булут бўлмаса ҳарорат тезликда тушиб кетиши мумкин. Шундай холларда тутун ҳосил қилиш яхши самара беради.

Гуллашга яқин гилос куртаклари шафтоли куртакларидан кўра, совуққа чидамсизроқ ҳисобланади. Гилоснинг 10% гулларни зарарлаши мумкин бўлган ҳарорат шафтоли ва ўрикда гилосга нисбатан камроқ гулларни зарарлайди.

Гуллашга яқин гилос куртаклари совуққа чидамсиз бўлиб боради. Тиним даврида – 8.3°C ҳарорат 10% гулни зарарласа гуллашга яқин, бу кўкламда зарар келтириш учун –2.2°C ҳарорат кифоя.

Гуллашдан аввал – 15°C ҳарорат 90% гулни зарарласа, гуллашга яқин – 3.9°C ҳарорат 90% гулининг нобуд бўлишига олиб келади.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech