Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15 may

Қадим Бухоронинг асрлар давомида халқимизга, башариятга буюк алломалар етказиб бергани тарихдан маълум. Ана шундай аждодларига муносиб бўлиш туйғуси билан улғаяётган бугунги ёш авлод камолотига мактабларимиз, фидойи ўқитувчилар мустаҳкам пойдевор қўймоқда.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби ўзининг жонфидо муаллим ва мураббийлари, шу мактабни аъло баҳоларга битириб, вилоят ва мамлакатимиз миқёсида фаолият юритаётган олим ва зиёлилари, ташаббускор раҳбар ва тадбиркорлари билан эътибор қозонган зиё масканидир. Ҳозир ҳам мазкур илм даргоҳида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар фан олимпиадаларининг вилоят, республика босқичларида фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Жорий йил 15 май куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Шуҳрат Тешаев ўзи таҳсил олган 30-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ўзбек, жаҳон ва рус адабиёти ҳамда маърифий-тарбиявий аҳамиятга молик 200 дан ортиқ китоблар жамланмасини қадрдон зиё масканига совға қилди.

Ш.Тешаев навқирон ҳамқишлоқларини аъло баҳоларга ўқиб, ватан ва жамият келажаги учун муносиб ворислар бўлишларига даъват этди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech