Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 jun

Хоразм вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига товар дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режаси 84,4 минг тоннани ташкил этиб, амалда 102 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Янгибозор, Гурлан, Қўшкўпир, Хонқа туманлари 107-112 фоиз, Хива, Боғот ва Хазорасп туманлари 100-102 фоиздан режани ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 33,2 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Хоразм вилояти ялпи дон ишлаб чиқариш 147 минг тонна ёки ҳар гектаридан 45 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда. 

Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech