Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 may

33851575_1820840218224269_7502925794411282432_n.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 5418-сонли Фармони асосида қишлоқ хўжалиги мавзусини чуқур таҳлил қилиш, соҳадаги ислоҳотлар, тарихий ўзгаришлар, имкониятлар ва янгиликларни халқимизга ва дунё жамоатчилигига етказиш мақсадида 2018 йил 30 май куни Халқаро Пресс-клубда “Агросаноат мажмуи: тизимли ислоҳотлар даврининг устувор вазифалари, янги лойиҳалар ва муаммоларнинг чуқур таҳлили” мавзусида сессия бўлиб ўтди.

33992874_1820840428224248_5381344905194897408_n.jpg

Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири – Баҳодир Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири – Шавкат Хамраев, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси раиси – Тоҳир Жалилов, Тошкент аграр университети ректори – Ботиржон Сулайманов, “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси бош директори – Султон Назаров ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари, олимлар, экспертлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, шахсий томорқа эгалари ва қишлоқ тадбиркорлари томонидан соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва қўлланаётган интенсив технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, ички истеъмол бозорини сарҳил, арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва экспорт қилиш, озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар берилди, мавжуд муаммолар ва уарнинг амалий ечимлри тўғрисида ҳолисона фикрлар алмашилди.
Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech