Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15 feb 2019

14 февраль куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Франциянинг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари, Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Де Вилмор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилищди.

Хусусан, Ўзбекистон томони икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида агросаноат комплексини ривожлантиришда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.

Франция томони Ўзбекистон вакилларини Парижда бўлиб ўтадиган қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech