Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 jun

Фармонга мувофиқ фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ва фойдаланишга киритиладиган ҳамда ўрмон фонди ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги ва сув таъминотини яхшилаш технологиясини жорий қилганлик учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар бериш тизимни яратилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган лалми, яйлов ва бошқа ерларни фойдаланишга киритиш мақсадида инвестицион шартнома ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланишга киритган, яроқсиз сув қудуқлари, суғориш насослари, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаган ёки уларни янгидан барпо этган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан кафолатлар берилади.

Халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш ҳамда инвестиция лойиҳалари орқали давлат ер кадастрини юритишда кўп мақсадли ер маълумотларининг автоматлаштирилган ягона тизими – yergeoportal.uz ишга туширилади.

2020–2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиб, сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияси жорий этилади.

Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа сув тежовчи технологияларини кенг қўллаш, бу борада ер эгалари ва сув истеъмолчиларини рағбатлантириш механизми кенгайтирилади.

2020-2022 йилларга мўлжалланган ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир давлат дастури пухта ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Республикада йиллар давомида ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, ер ости сув захираларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш орқали сув йўқотилишини камайтириш, шунингдек, бу ишларда салоҳиятли инвесторларни иштирокини таъминлаш мақсадида Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш тажрибасини яратилади. Эксперимент натижалари асосида 2019 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Концепцияни амалга ошириш тажрибасини бошқа ҳудудларда жорий этиш, шу жумладан ер ва сувдан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг аниқ шартларини, қўшимча имтиёзлар, алоҳида имтиёзли кредит линияларини ҳамда фойдаланишга киритилган ер ва сувдан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланилиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда. 2008–2017 йиллар мобайнида 1,7 млн гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 2,5 млн гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшиланишига эришилди. Бироқ, глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги йилларда даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келган.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech