Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 sep

photo_2019-08-31_12-00-40.jpg

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Тошкент давлат аграр университети худудида 68 оилага мўлжалланган 4 қаватли иккита уй фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Ж.Тешаев, Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ.Холматов ва Тошкент давлат аграр университети ректори Б.А.Сулаймоновлар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш кафедраси” ассистенти Абдусатторов Бахтиёржон Абдуғоппор ўғли хонадонида бўлиб, янги ёш оилани янги уй билан табриклашди.

photo_2019-08-31_12-00-47.jpg

photo_2019-08-31_12-20-57.jpg

Кўп йиллардан бери университетда фаолият юритиб келаётган, уй-жойга муҳтож, кам таъминланган профессор- ўқитувчилар оилаларига янги уйларни фойдаланишга топшириш маросими катта шодиёнага айланди.

photo_2019-08-31_12-20-59.jpg

Ёш олимларга университет ҳудудида жойлашган янги уйлар калитининг топширилиши бир томондан уларга бўлган ишонч бўлса, иккинчи томондан, илм-фан билан шуғулланиш арафасида турган ёшлар учун ибрат ҳам бўлди. Юртимизда интеллектуал меҳнатнинг қадрланиши, ўз иқтидори, билим ва кучини халқимиз учун фойда келтирадиган тадқиқотларга сарфлаган инсонларнинг эъзозланиши инновациялар асрида мамлакатимизнинг шиддат билан ривожланишига замин яратади.


Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech