Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 feb 2019

Бугун, 18 февраль куни қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида 2019 йил ғалла ва пахта ҳосили учун талаб этиладиган минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва фермер хўжаликларига етказиб бериш, ғалла майдонларини пешма-пеш шарбат усулида суғориш ҳамда ўсимликларни касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва кимё корхоналари томонидан минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва фермер хўжаликларига етказиб бериш ишлари атрофлича таҳлил қилинди.

Қиш ойларида об-ҳавонинг илиқ ва мўътадил келгани, ёғингарчиликнинг ўртача кўп йилликка нисбатан 125-130 фоизга кўп бўлганлиги, ғалла майдонларида касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларнинг кўпайишига қулай имконият яратаётганлиги таъкидланиб, уларга қарши ҳимоя чораларини кўриш белгилаб олинди.

Бундан ташқари, фермер хўжаликлари билан тайёрлов, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ишлари таҳлил қилинди ва имтиёзли кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича тегишли тадбирлар белгиданди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда жойлардан кун тартибидаги масалаларга тегишли мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech