Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
8 dec 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 25 август куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ жорий йилдан бошлаб декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу муносабат билан қабул қилинган фармонига мувофиқ соҳанинг бир гуруҳ мутахассисларига «Эл-юрт ҳурмати», «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва “Шуҳрат” медали жорий йилнинг 8 декабрь куни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи жабҳаларидан бири ҳисобланган аграр соҳани ислоҳ қилиш, уни таркибий жиҳатдан янгилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли улкан муваффақиятларга эришилаётганлигини таъкидлади. Бунинг самараси ўлароқ аграр соҳанинг барча тармоқларида жадал ўсиш суръатлари таъминланиб, мева-сабзавот, полиз ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кескин ортди.

Қулай тупроқ-иқлим шароити, асрлар давомида шаклланиб келган деҳқончилик маданияти ва соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётганлиги туфайли қишлоқ хўжалиги барқарор ривожланаётир.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech